08 September 2009
02:14 - Москва вилоятида Ўзбекистон фуқаролари қулликдан озод қилинди
Москва вилоятининг Раменский тумани Чулково қишлоғидан ўзбекистонлик 49 фуқоро қулликдан озод қилинди, деб хабар беради Россия Ички ишлар вазирлигининг сайти.

Жабрланувчиларни экспулатация килишда гумонланган икки Озарбейжон фуқороси қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, “асирлар” Россияга ноқонуний йўллар билан олиб кирилгандан кейин, паспортлари олиб қўйилган ва улар 12-14 соатлаб ишлашга мажбур қилинган.

Жабрланганларнинг гувоҳлик беришича, асирлар ичидаги аёллар назоратчилар томонидан зўрланган ҳам. Хозирда ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатиш масаласи кўрилаётган эмиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону