07 September 2009
02:15 -
Обаманинг маслаҳатчиси истеъфога жўнатилди, бу ўзбекларга ҳам ўрнак бўлиши керак

Ўтган ҳафтада Вен Жон қилган иши учун икки марта кечирим сўради, аммо республикачилар ва жамоатчилик буни етарсиз, деб ҳисобладилар.
Бу воқеа Ўзбекистон ҳукуматидагиларга ҳам мухолифатга ҳам ўрнак бўлиши керак. Айниқса мухолифатга. Чунки, мухолифат ичида “эски гина-гудратларни унутайлик, бирлашайлик” деб айюҳаннос солувчилар кўпайиб кетган. Бу ерда ният яхшига ўхшайди, аммо бундайлар реалликни тушунмайдилар. Хатоларни фақат кечириш етарсиз, хато қилганлар жазоланиши, бошқалар бундан тегишли хулосалар чиқариши мутлақо зарур. Акс ҳолда, курашнинг энг маъсулиятли босқичида навбатдаги маъсулиятсиз одамлар, сафдошлари билан маслаҳатлашмасдан янги хатолар қиладилар ва янги мағлубиятлар даври бошланаверади. Мухолифатнинг тарихи айнан шундай воқеалар билан тўла.
“Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлатнинг “хатолар кечирилмайди, хато қилганлар жазоланиши, тегишли хулосалар чиқарилиши керак, акс ҳолда, олға кетиб бўлмайди” деган сўзлари айнан жаҳон тажрибасидан келиб чиқади. Хато қилган одамни истеъфога жўнатиш - жазо беришнинг энг самарали йўлларидан биридир.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения