07 September 2009
00:21 - Руслар Ригада Жавҳар Дудаев кўчасининг номини ўзгартириш ҳаракатида
Яқинда Литвада бўлган маҳаллий сайловларда бу мамлакатда сони етарлича кўп бўлган русларнинг қўли баланд келди. Масалан, Риганинг ҳокими рус бўлди, Рига шаҳар Кенгашида ҳам рус депутатлари нисбий кўпчликни ташкил қилишади. Шундай шароитда, Ригадаги руслар Москванинг истаги йўналишидаги ишларни тезлаштиришга ҳаракат қилишаётганига ҳеч ҳайрон бўлиш керак эмас.

Шундай ишлардан бири Ригадаги Жавҳар Дудуаев кўчасининнг номини ўзгартириш бўлмоқда. Россия ахборот воситаларининг билдиришича, Латвиянинг рус жамоаси бу кўчага унинг эски номини қайтариш талаби билан имзо тўплашга бошлабди. Ҳали қанча имзо йиғилгани ҳақида маълумот йўқ.

У кўчанинг эски номи – Космонавтика проспекти бўлиб, 1966 йилда унга Чеченистоннинг президенти Жавҳар Дудаев исми берилганди. Ўтган 13 йили ичида мухолифатда бўлган руслар ва рус тиллийларнинг партиялари бу кўчадан Жавҳар Дудаевнинг номини олиб ташлаш учун 40 марта таклиф ва талабномалар киритишган экан. Ҳозир улар ғалабага яқин кўринмоқдалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону