06 September 2009
03:30 -
Навоийда валютафуруш қўлга олинди
Навоий шаҳрида яшовчи Ш.Ҳаснов 2300 АҚШ долларини 4 млн. 485 сўмга сотаётган пайтда шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Солиқ ва валюта жиноятлари бўлими ходимлари уни қўлга олишган. Унга нисбатан Ўзбекистон ЖК 177 моддаси “Ноқонуний валюта сотиш ва сотиб олиш” бўйича жиной иш қўзғатилаган.
Иш судга ўтказилади, аммо айтиш мумкинки, Ш.Хаснов 2 млн сўмдан ортиқ жарима тўлайди, ашёвий далил сифатида мусодара қилинган долларлар давлат фойдасига ўтказилади, дейилади “Знамя Дружбы” газетаси Навоий солиқ департаментининг ўринбосари Ҳамид Кенжаевга асосланиб.