04 September 2009
21:32 -
Япония ҳукуматининг беғараз ёрдами бу сафар бойсунликларга тегди
Кеча Сурхандарё вилояти Бойсун туман тиббиёт бирлашмасига Япония ҳукуматининг навбатдаги беғараз ёрдами бўлган қиймати 85 минг 370 долларлик замонавий тиббиёт асбоб-ускуналар топширилди.
- Япония ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги муносабатлар тобора мустаҳкамланиб, турли соҳаларда ўрнатилган ўзаро ҳамкорлик икки томон учун ҳам бирдек манфаатли бўлмоқда. Юртингизда олиб борилаётган туб ислоҳатлар жараёни, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида яққол намоён бўляпти, - дейди Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цутому Хираока. - Биз Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнига хайрихоҳ бўлиб беминнат ёрдам кўрсатаётганимиздан бениҳоят мамнунмиз. Юртингизда эълон қилинган “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”да қишлоқ ҳудудидаги 6 та шифохонага қиймати 514 минг 600 долларлик тиббий асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича амалий ишлар олиб бормоқдамиз. Бундай ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз келгусида янада кенг кўламда давом эади.
Мазкур муассаса эндиликда қарийиб 100 минг аҳоли истиқомат қиладиган туман аҳолиси учун истиқлол шодиёналари кунлари муносиб байрам туҳфаси бўлди. Бўлиб ўтган тадбир якунида йиғилганлар туғруқхона мажмуасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар, дейилади Region.uz сайтининг хабарида.
Хабарда айтилишича, ўтган йиллар давомида Япония давлати томонидан биргина мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қаратилган беғараз ёрдам лойиҳаларини амалга ошириш учун 42 миллион 400 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилди. Бундай ҳамкорлик кўлами Сурхандарё вилоятидаги таълим ва тиббиёт муассасалари фаолиятини ҳам қамраб олган бўлиб, ҳозирга қадар 17 та лойиҳа амалга оширилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения