04 September 2009
03:09 - Эронда ҳокимиятга муллалар келгандан бери биринчи марта аёл вазир ҳукуматга киритилди
Бугун Эроннинг парламенти Марцих Воҳид Дажердини Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқлади. Шундай қилиб, Марцих Воҳид Дажерди Эрон исломий жумҳуриятининг тарихида вазир лавозимига келтирилган биринчи аёл бўлди.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмединажод уч аёлни турли вазирликларга раҳбар қилиб тасдиқлашни сўраган эди, аммо бошқа икки номзод парламентнинг тасдиғидан ўтолмади.

1979 йилдаги Исломий инқилобидан кейин бу мамлакатда раҳбарликни қўлга олган муллалар аёлларни иккинча даражали одамларга айлантиршган эди. Аммо, тарих ғилдирагини ҳеч ким орқага айлантиролмаслиги, ҳатто муллар ҳам, секин-аста аён бўлмоқда. Эрон яқин замонларда дунёвий давлатчиликка қайтади. Бугунги воқеа бу йўналишдаги қадамлардан бири холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону