03 September 2009
01:55 - Тадбиркор дипломатларимиз латиш ТВсида шарманда қилинди
Латвия давлат телевидениеси ҳамда бир қанча латиш газеталари мамлакат божхона ва солиқ хизматига таяниб, икки ой ичида айрим ўзбек дипломатлари 6 минг шиша алкогол сотиб олгани ҳақида ёзмоқда. Бу борада иш прокуратурага оширилиб, терговчилар дипломатларнинг ноқонуний спиртли ичимликлар савдоси билан шуғуллангани борасида суриштирувлар олиб бормоқда экан. Маълум бўлишича, Вена Конвенциясига мувофиқ Латвияда ҳам дипломатлар учун айрим турдаги товарларни сотиб олишда имтиёзлар белгиланган. Афтидан, дипломатларимиз имтиёздан керагидан ортиқ фойдаланишган кўринади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону