02 September 2009
13:26 - Мустақиллик байрами арафасида Наманган шаҳрида 200 та янги автобус хизматга кирди
Бу воқеа наманганликларни аввалига қувонтирди. Чунки, автобсларнинг билет нархи шу пайтгача асосий транспорт воситаси бўлган маршрут таксилардан кўра арзон. Бунинг устига, автобуслар хизматга кириши туфайли 400 одам янги иш билан таъминланибди. Бироқ, кейин турли саволлар ўртга чиқа бошлади.

Автобуслар ишга тушиши билан фаолияти тўхтатилган Дамаск русумли маршрут таксиларнининг ҳайдовчилари энди нима қилишади? Уларнинг сони уч хонали рақамлар билан ўлчанарди-ку. Ишсиз қолишадими?

Автобусларнинг ҳайдовчиларга яхшигина маош тўланаётгани сабабли, у ерда ишлаш талабгорлари кун сайин ортиб бормоқда. Бу ер тезда порахўрлик ўчоғига айланмайдими?

Бошқа хавотирликлар ҳам бор. Ҳозир бензин нархи анча юқори. Ҳайдовчиларнинг маоши юксак. Бундай шароитда автобус билетларининг арзонлиги - автобуслар бириктирилган 17-чи автобазани тезда банкротликка олиб келмайдими? Олиб келса, шаҳарликларнинг аҳволи нима бўлади?

Охирги саволнинг пайдо бўлиши одамларнинг психологияси ҳам ўзгараётганини кўрсатади. Совет замонида бундай савол ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмасди. Бугун эса буни ҳам ўйлаётганлар бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону