20 April 2005
03:00 - 1:30 - Хукумат хали хам «Бирлик»ни тан олишдан кочмокда - Шўрчилик уй эгаси икки милиционерга болта билан хамла килди
1:30 - Хукумат хали хам «Бирлик»ни тан олишдан кочмокда

Кеча Ўзбекистон Адлия вазирлиги «Бирлик» Халк Харакати Партиясини рўйхатга олишни яна кечиктирганини 5-чи марта эълон килди.

Маълумки, «Бирлик» Партияси расман давлат рўйхатидан ўтиш учун 5-чи марта ўз хужжатларини шу йил 28 февраль куни Адлия вазирлигига топширган эди. Ўзбекистон конунларига кўра, вазирлик 1 ой ичида партияни рўйхатга олиши ёки асосли рўкачлар билан рад жавоби бериши керак. «Бирлик» вакилларининг кескин талабларидан кейин кеча, 18 апрелда вазирлик вакиллари партия Бош котиби Васила Иноятга ўз жавобларини беришга мажбур бўлдилар. Вазирликнинг жавоби 4 апрель куни билан белгиланган бўлиб, вазирлик ходимларининг айтишича, хат почта оркали ўз вактида «Бирлик»ка юборилган эмиш, хат почтада йўколган бўлса, бу вазирликнинг айби эмасмиш. Эслатиб ўтамиз вазирликнинг аввалги аризаларга жавоби хам худди шу шаклда почтада «йўколган» эди.

Адлия вазирлигининг хатида яна аввалгилари каби партия аъзоларининг 22 минг кишилик рўйхатидаги тахминан 3 минг кишининг имзоси сохталаштиргани айтилган. Аммо, буларни тасдикловчи биронта хужжат кўрсатилмаган бўлса хам, «имзоларнинг сохталиги» бахонаси билан «Бирлик» Партиясининг рўйхатдан ўтиш хусусидаги аризаси «окибатсиз» колдирилгани билдирилган. Вахоланкки, вазирликнинг аризани «окибатсиз колдиришга» хакки йўк. Ўзбекистоннинг «Сиёсий партиялар тўгрисидаги» конунига кўра, юкорида айтилганидек, вазирлик ёки партияни рўйхатга олиши, ёки асосланган рад жавоби бериши керак.

Кўриниб турибдики. Ўзбекистон хукуматининг мамлакат конунларини бажариш нияти йўк.

«Бирлик» рахбариятидан олинган маълумотларга караганда, шу йул 30 апрель куни партия Марказий Кенгашининг йигилши ўтказилади ва мавжуд вазиятда кандай йўл тутиш хусусида маслахатлашилади.

Шўрчилик уй эгаси икки милиционерга болта билан хамла килди

Жанубий минтакадаги мухбирларимиздан олинган хабарга кўра, 17 апрелда Шўрчи тумани Усмон Дониёров ширкат хўжалигида яшовчи Панжи Хасанов икки милиция ходимини болта билан чопиб ташлашга уринган ва уларга жиддий жарохат етказган. Шўрчи туман ИИБнинг ходимлари бўлган икки жабрдийда туман марказий касалхонасининг реанимация бўлимига шошолинч равишда ёткизилган. Хозирда уларнинг ахволи огирлиги айтилмокда.

Маълум бўлишича, туман хокимлиги вакили билан биргаликда фукароларни яшаб турган уйларидан мажбурий равишда кўчириш учун келган милиционерлардан бири уй эгаларини хакорат килган, хатто буюмларини ташкарига чикариб ота бошлаган. Бунга жавобан уй сохиби болта билан уларга хужум килган. Бу ходисани туман хокимлиги мутасаддилари уй эгаларининг давлатга каршли ерларга уй кургани билан изохламокда. Хибсга олинган Хасановнинг оила аъзолари эса бу ер катта пора эвазига олинганини айтишмокда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону