31 August 2009
04:28 - Ҳамид Карзайнинг рақиби сайлов натижаларини тан олмоқчи эмас
Афғонистон президентлигига номзод собиқ Ташқи ишлар вазири Абдулло Абдуллоҳ Қобулда юзлаб тарафдорлари йиғилган намойишда чиқиш қилиб, 20 августда бўлиб ўтган сайловларда Ҳамид Карзай ғалаба қозонгани эълон қилинса, буни тан олмаслигини билдирди.

“Афғонистон тарихидаги иккинчи президент сайлови Ҳамид Карзай фойдасига оммавий равишда қалбакилаштирилмоқда”, - деди Абдулло Абдуллоҳ. Унинг таъкидлашича, бу қалбакилаштиришларда маҳаллий ҳокимият, сайлов комиссияси ва халқаро ташкилотларни ходимлари қатнашишган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон Мустақил Сайлов Комиссиясининг билдиришича, ҳозирга қадар сайлов бюллетенларининг учдан бири саналган ва Карзайга 46,3 фоиз, Абдуллоҳга 31,3 фоиз сайловчи овоз берганлиги маълум бўлган.

Афғонистонда сайловдан кейинги воқеалар маълум бир маънода Эронда каби бўлаётгани хавотирлидир, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Ўзбекистон учун қўшни Афғонистондаги сиёсий жараёнлар барқорор ва демократия йўлидан кетиши жуда муҳим. Ростдан ҳам, сайлов натижалари қалбакилаштирилса ва Абдулло Абдуллоҳнинг тарафдорлари билан ҳукумат ўртасидаги зиддиятлар кучайса, бу мамлакатдаги вазият янада ёмонлашади, бу эса Толибон ва Ал-Қоида фойдасига бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону