29 August 2009
13:48 - Пляжи йўқ Ўзбекистонда пляж футболининг навбатдаги чемпионати бўлди
Қарши шаҳрида пляж футболи бўйича III мамлакат чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.

Ўзбекистон футбол федерацияси, Шўртан газ-кимё мажмуаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган плаж футболи чемпионати мусобақаларида Тошкентнинг “Бодомзор”, Қарши шаҳрининг “Халоскор”, “WSF”, “Қарши юлдузлари”, “Университет”, Косон туманининг “Ёшлик”, “Орзу” ва Бухоронинг “Когон” жамоалари иштирок этишибди.

Шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган чемпионатнинг финал учрашувида “Орзу” ва “Когон” жамоалари ўзаро куч синашган, бунда бухороликларга омад кулиб боққан. Мусобақа якунида турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди ва муносиб тақдирланди, дейилади хабарда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону