29 August 2009
12:30 -
АҚШ навбатдаги космик шатлл кемасини учирди
Ярим соат аввал АҚШнинг Майами штатидаги Каневерел бурнида жойлашган Кеннеди Космик Марказидан Discovery номли шатлл кема фазога учирилди. 7 кишилик экипажи бор бўлган бу кема Халқаро Фазовий Станцияга озиқ-овқат, турли техник жиҳозлар ва эҳтиёт парчалари, турли экспериментлар ўтказиш учун аппаратура ва бошқа нарсалар етказиб беради. Халқаро Фазовий Станцияда ҳам 6 космонавт бор.
Режаларга кўра, Discovery фазода 13 кун бўлиши керак. Уни учириш Каневереллдаги об-ҳаво, баъзи техник сабаблар билан бир неча марта қолдирилган эди.
Икки ой аввал Халқаро Фазовий Станцияга Эндоувер шатлл кемаси бориб келганди.