28 August 2009
12:57 -
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегараларини бекитди, баҳона - мустақиллик байрами ва Тошкентнинг юбилейи
Ўзбекистон 27 август соат 12 дан бошлаб Қирғизистон билан чегарасидаги ўтиш пунктларини бекитди, дейилади қирғизларнинг АКИпресс агентлиги Қирғизистон Чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланиб тарқатган хабарида. Ўзбекистон тарафи чегаранинг бекитилишини Ўзбекистон мустақиллигининг 18 йиллиги ва Тошкентнинг 2200 йиллигини нишонлашга тайёрланиш билан оқлабди.
Маълум сабаблар билан шу кунларда Ўзбекистон ҳудудида бўлган Қирғизистон фуқаролари ёки Қирғизистонда бўлган Ўзбекистон қфуқаролари бемалол ўз мамлакатларига қайтишлари мумкин экан, аммо бошқа ҳеч ким чегарадан ўтказилмасмиш. Учинчи мамлакатларнинг фуқаролари “Дўстилик” ва “Маданият” пунктларидангина ўтишлари мумкин экан.
Қирғизистон ўз чегараларини бекитмайди, аммо чегарани қўриқлаш кучайтирилган режимда олиб борилади, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ҳукуматининг бу шармандали қарори тўй куни эшигига қулф осган тўй эгасининг ҳаракатларини эслатади, дейди “Ҳаракат”нингмухбири. Байрамда ҳаммаёқ очилиши керак, аммо Ислом Карим режими қамал ҳолатига ўтмоқда.