28 August 2009
03:10 - Гуржистонда мудофаа вазири алмаштирилди, эскиси мухолифатга кетадими?
Бугун Гуржистон президенти Михаил Саакашвили Мудофаа вазири Давид Сихарулидзени истеъфога жўнатиб, унинг ўрнинг шу пайтгача вазир ўринбосари бўлиб келган Бачо Ахалаяни тайинлади, деб хабар беради Грузия-Online cайти.

Гуржистоннинг жанжалга ўч сиёсатчилари дарҳол турли таҳлиллар қилишга киришишди. Бировларнинг фикрича, вазир алмашиши – вазирликнинг ичида доим бўлиб келган курашнинг давоми, бошқаларга кўра, ҳеч нарса ўзгармади, чунки сўнги даврда Бачо Ахалая расман вазир ўринбосари бўлса ҳам вазирликда феълан биринчи шахс эди.

Гуржистоннинг сўнгги йиллардаги сиёсий тажрибасидан маълумки, бирон шахс ҳукуматдаги вазифасидан олинса, дарҳол ашаддий мухолифатчига айланади, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Энг ёрқин мисол сифатида парламент раиси Нино Бурджанидзени кўрсатиш мумкин. Михаил Саакашвилининг энг яқин сафдоши бўлган бу аёл, парламентаги вазифасидан кетказилиши билан мухолифатга ўтди. Ҳозир унинг эшитсангиз, Гуржистонда Саакашвилидан ёмон сиёсатчи йўқ.

Минг афсусуки, Гуржистон ҳукумати ичида бўлаётган воқеалар, Ўзбекистон мухолифати ичидаги жараёнларга жуда ўхшаб кетади. Бизда кимдир ўз партиясидагилар билан чиқишмай қолса, дарҳол партиянинг душманига, мухолифат ичидаги мухолифатчига айланади.

Бундай жараёнлар жамиятнинг ривожланиш даражаси пастлигини кўрсатади. Ўзбекистонда ҳам, Гуржистонда ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону