14 April 2005
03:00 - 17:00 - Популистик фармоннинг одамларга нафи кўпми ёки зарари? 15:00 - Мурод Мухаммад Дўст яна Президент девонида - Деновда бир кўчага Рауф Парфи номи берилди
17:00 - Популистик фармоннинг одамларга нафи кўпми ёки зарари?

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2005 йилнинг 1 майидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш хаки, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафакалар микдорини 1,2 баравар, яъни 20 % ошириш тўгрисида фармон чикарди. Шунга яраша энг кам иш хаки ойига 7835 сўм, ёшга доир энг кам пенсия ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафака ойига 15505 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кексалар ва мехнатга лаёкатсиз фукароларга бериладиган нафака ойига 9390 сўм килиб белгиланади. Фармонда яна “хўжалик хисобидаги корхона ва ташкилотлар... энг кам иш хакига мувофик ишлаб чикариш самарадорлиги оширилган ва мехнат сарфи камайтирилган такдирда иш хаки микдорини оширсин“ дейилади.

Хўш, мазкур фармоннинг одамларга нафи кўпми ёки зарари? Бу саволга бир неча йилдан бери сўм муаммосини ўрганиб келаётган иктисодий шархловчимиз, фан ва техника сохасидаги Беруний мукофоти сохиби Усмон Нур куйидагича жавоб беради.

Маош ва пенсияларни ошириш дегани таргибот учун яхши. Лекин одамлар тирикчилиги учун эмас. Буни ўзбекистонликлар ўтган йиллар сабогидан яхши билиб олишган. Хар гал хукумат томонидан маош оширилади дегунча (оширилмасдан анча илгарёк) нарх-наво ошиш томон жонланади. Бу гал хам кимматчиликнинг янада зўрайишига хеч шубха йўк. Чунки макроиктисодиёт конунияти шундай.

Макроиктисодиётнинг рационал кутишлар назариясига кўра, хукуматнинг бундай дискрет сиёсати - бюджет ходимлари ва нафакахўрлар кўлида пул массасини бир йўла 20 % га кўпайтириш сўмнинг ички кадрини хам шунча ёки бундан хам кўп пасайтириб, иктисодий бекарорликни кучайтиради, холос. Бахолар ва иш хаки микдорлари эса бозордаги талаб ва таклиф ўзгаришларига тез мослашиб олади. Бунда сўмнинг каттик валюталарга нисбатан курси Марказий банк томонидан маъмурий йўл билан бошкарилаётгани учун у кам ўзгариши мумкин (пародоксал инфляция).

Боз устига, юкоридаги хабарга эътибор берган бўлсангиз, Ўзбекистон ахолисининг 2/3 кисмини ташкил этувчи кишлок ахлига, бу ердаги нафакахўрлар ва зиёлилар (ўкитувчилар ва врачлар) ни истисно килганда, фармоннинг дахли хам йўк, нафи хам йўк. Аксинча, катта зарари бор: буюм, махсулот ва хизматлар кимматлашади.Фармонда айтилган фукаролар уларнинг маош ва пенсиялари ошиши туфайли бундай инфляциядан зарар кўрмаган такдирда хам хароб ахволда яшаётган кишлок ахлининг тирикчилиги янада ёмонлашади.

Шундай килиб, Ўзбекистон президенти чикарган навбатдаги фармоннинг нафидан хам кўра зарари кўп дейишга тўла хакимиз бор.

Нима килмок керак? Халк кўзига яхши кўриниш илинжида маош ва пенсияларни дискрет тарзда ошириб тургандан кўра, инфляцияни авж олдирувчи бундай кампаниячилик сиёсатидан воз кечиб, каттик тежамкорлик асосида кадрли пуллар сиёсати (tight money policy) га ўтиш, дефляция (deflation) ни бошлаш ва, шу тарика, сўмни согломлаштириш зарур. Ўзбекистонда ундан кишлок ахли хам, камбагаллар хам, барча бахраманд бўлади.

Хар эркин, демократик давлатнинг икки аломати бўлади, дейдилар. Биринчиси - адолат тантанаси, иккинчиси - соглом пул. Ўзбекистонда униси хам, буниси хам йўк. Лекин соглом сўмсиз Ўзбекистонда на иктисодий баркарорликка, на ахолининг турмуш даражасини кўтаришга хеч качон эришиб бўлмайди.

15:00 - Мурод Мухаммад Дўст яна Президент девонида

Узок йиллар Президентнинг матбуот котиби, котиб ёрдамчиси, Миллий ахборот агентлиги Бош директори бўлиб ишлаган ёзувчи Мурод Мухаммад Дўст бир неча йил аввал «Ўзбеккино» давлат акциядорлик компаниясига «сургун» килинганди. Кеча у Президент девонига чакириб олинган. Унга Президентнинг Ижтимоий масалалар бўйича Давлат маслахатчисининг Бош консультанти лавозими инъом килиниши, саройдаги эски нуфузини кайта тиклаш демакдир.

Деновда бир кўчага Рауф Парфи номи берилди

Бугун Сурхондарё вилоятининг Денов шахридаги гавжум кўчалардан бирига биродаримиз, Ўзбекистон Халк шоири Рауф Парфининг номини берилгани хакида хабар олдик. Маълум бўлишича, шахардаги энг узун кўчалардан бири бўлмиш Хасан Останакулов номли кўчага шоирнинг номини бериш хакида шахар маъмуриятининг карори чиккан. Мазкур карор шоирнинг махаллий дўстлари ташаббуси билан амалга оширилгани айтилмокда, аммо бундан «тепа»нинг хабари борми-йўкми, буниси номаълум.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону