27 August 2009
01:44 -
Остонада қозоқ-ўзбек томони ўзаро муносабатлар борасида кенгашди
Бугун Қозоғистонинг расмий агентлиги Казинформнинг Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб тарқатган хабаридан маълум бўлишича, 24-25 август кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар ҳайъатлари Остонада учрашган ва икки тарафни қизиқтирган масалалар бўйича музокаралар олиб боришган. Ўзбекистон Ташқи ишлари вазири муовини Бахтиёр Исломов етакчилигидаги мамлакатимиз ҳайъати Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Нурлан Ермекбаев раҳбарлигидаги ҳаъат билан бу икки мамлакатнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ), ЕХҲТ, БМТ каби халқаро струтуралари доирасидаги ҳамкорлигини муҳокама қилшган, минтақадаги сув-энергетика масалаларини алоҳида тилга олишган. Музокараларда иқтисод, савдо-сотиқ, маданий ҳамда гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантириш масаласи ҳам ўрин олган.
Расмиятчилик учун бўлса керак, ўзбек ҳайъати Қозоғистоннии келаси йилда ЕХҲТда раислик қилиши муносабати билан табриклаган бўлса, қозоқлар Ўзбекистонни ШҲТда раислик бошлаши билан табриклашибди.
Расмиятчилик учун бўлса керак, ўзбек ҳайъати Қозоғистоннии келаси йилда ЕХҲТда раислик қилиши муносабати билан табриклаган бўлса, қозоқлар Ўзбекистонни ШҲТда раислик бошлаши билан табриклашибди.