26 August 2009
02:40 -
Абдураҳим Пўлат: Бугун “Бирлик” ўз мақомини моҳиятига мослаштирган кун
2003 йил 25 август - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг Таъсис қурултойи бўлиб ўтган кун. Аслида, шу куни “Бирлик” халқ ҳаракати ўз номини, ўз мақомини (статусини) ўзгартирди, холос. Аммо, Ўзбекистоннинг мавжуд қонунларида ташкилотнинг мақоми ўзгартирилишига оид моддалар бўлмагани учун, гўёки янги партиянинг таъсис қурултойи ўтказилди.
Биз барибир партиянинг туғилиш куни деб 1988 йил 11 ноябрни ҳисоблайверамиз, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. “Бирлик” тузилишидаёқ Дастурига кўра партия каби ташкилот эди. Аммо, у замонда СССР конституциясида Коммунистик партиядан бошқа партия тузилишига имкон берадиган моддалар бўлмагани учун, ҳамма собиқ Совет жумҳуриятларида бўлгани каби, биз ҳам кичик бир ҳийлакорлик қилдик ва моҳиятан партия бўлган ташкилотни “ҳаракат” деб атадик, баъзилар “фронт” деб аташди.
1990 йил 26 март куни СССР парламенти мамлакат Конституциясига ўзгатириш киритди, Компартиянинг якаҳокимлиги ҳақидаги модда олиб ташланди. Ўша йили 19 ёки 20 апрелда ўтказилган “Бирлик” халқ ҳаракати Ҳайъати мажлисида мен ташкилотимизнинг номини партияга ўзгартиришни таклиф қилдим. Аммо, мутлақо кўпчлик “ҳаракат бўлиб туғилдик, ҳаракат бўлиб ўламиз” қабилида фикрни очиқча гапириб, ёш болаларга ўхшаб оёқ тираб олди.
Ваҳоланки, сиёсатчилар сифатида ўша куниёқ тегишли қарор чиқариб, ташкилотнинг мақомини партияга айлантириш бўйича қурултойга тайёрланишни бошлаш керак эди. Чунки, демократик тузумларда сиёсат билан шуғулланадиган, сайловларда иштирок этадиган ташкилотнинг мақоми - партиядир.
Шу оддий нарсани ҳамма сафдошларимизга тушунтириш учун 13 йил вақт сарфлаганимиз, ҳатто 2003 йилда яна бир кичик ҳийлакорлик қилишга мажбур бўлганимиз ҳам кўрсатмоқдаки, ўзбек жамияти ҳали жуда ибтидоий. Аммо, шуни билатуриб, шуни ҳисобга олиб фаолият юритаётганимиз учунгина бир нарсаларга эришмоқдамиз. Бошқа ташкилотлар, буни тушунишмаяпти, шунинг учун, ҳеч нарса қилишолмаяпти, қилишолмайди ҳам.
Айнан шу сабабдан, ҳаммани “Бирлик”да бирлаштириш ғояси мутлақо тўғри эканлигини яна бир марта урғуламоқчиман. Ўйлайманки, “Бирлик”нинг кейинги қурултойи айнан шундай бирлаштирувчи қурултой бўлади. Бирлашган партиянинг номи, табиий, “Бирлик” бўлади.