25 August 2009
11:32 -
Аввал хоин ҳисобланган Степан Бандера энди қаҳрамон, бу ўзбекларга ҳам ўрнак бўлиши керак

Маълумки, Украина Миллатчилари Ташкилоти Улуғ Ватан Уруши деб аталган урушда немислар билан биргаликда Украинани Совет Армиясидан озод қилиш ва мустақил Украина давлати яратиш учун курашган. Урушдан кейин УМТчилар Ватан хоини деб эълон қилинган.
Степан Бандера урушдан кейин Мюнхенда яшади. 1957 йилда КГБ тарафидан заҳарлаб ўлдирилди.
УМТ билан Тукистон Легиони ўртасида параллеликлар кўп. Туркистон Легионининг ҳам мақсади Туркистонни рус мустамлакачиларидан озод қилиш ва мустақил Туркистон яратиш эди. Урушдан кейин унинг лидерлари Ғарбий Германия ва АҚШда қолишди, лекин Степан Бандерадан фарқли ўлароқ, ўз ажали билан ўлишди.
Туркистон Легионининг Вали Қаюмхон Ота, Эргаш Булоқбоши, Боймирза Ҳайит каби лидерлари Германия ва АҚШда дафн этилган. Уларнинг мозорларини мамлакатга кўчириш, уларга қаҳрамонлар сифатида ҳайкаллар ўрнатиш вақти аллақачон келган. Бугунги режим бунга ҳеч қачон йўл бермайди, аммо зиддиётларга тўла тарихимизнинг ўша йиллардаги саҳифаларига оид адолат юзага чиқадиган кунлар келади.