25 August 2009
02:48 -
Истанбулда Босфор кўрфази устидан учинчи кўприк қурилади

Ниҳоят шу кунларда Истанбул ҳокимлиги учинчи кўприк қаердан қурилиши ҳақидаги қарорини эълон қилди. Ўша тарафда уйларнинг нархи дарҳол 15 фоизга ортибди. Аммо, сиёсатчилар, олимлар ва турли экспертларга жон кирди. Улар янги кўприк учун танланган жойни баҳс қилмоқдалар. Бировлар яхши жой танланганини гапирса, бошқалар мутлақо хато жой танланганини айтишади.
Ҳозир Истанбул манзарасининг ажралмас бир қисмига айланган аввалги икки кўприк (1973 ва 1985 йиллари хизматга очилган) қурилиши олдидан ҳам шу каби тортишувлар бўлган. Истанбулнинг тарихий кўринишини бузади, экологияга зарар етказади деб расмдаги биринчи кўприкка қарши бўлганлар ҳам етарлича бўлганини айтиш керак.
Нима бўлса ҳам, қарор қабул қилинди, демак бир неча йилдан кейин Исанбулнинг гўзал манзараларига яна биттаси қўшилади – учинчи кўприк. Ҳозирги баҳслар эса, одамнинг истанбулликларга ҳавасини орттиради, холос.