24 August 2009
18:52 - Қирғизистонда янги вирус гриппига дучор бўлган икки одам борлиги тасдиқланди
Қирғизистоннинг бош санитар врачи Собиржон Абдкаримов бугун Оқ Уйда ўтказган матбуот конференциясида чўчқа гриппи (янги вирус гриппига) дучор бўлган икки одам расман тасдиқланганини билдирди.

Унинг айтишича, 18 август куни Республика юқимли касалликлар касалхонасига 24 ёшли ишсиз йигит ва унинг турмуш ўртоғи мурожаат қилиб, умумий заифлик, бош оғриғи, юқори ҳарорат, қуруқ йўталиш, бурун битиши каби шикоятларини билдиришган. Маълум бўлишича, уларнинг бири шу йил 10-14 август кунлари Дубайда бўлган ва Олмаота орқали Бишкекка қайтиб келган.

Бишкекда ўтказилган анализлар бу икки одамда янги вирус гриппи борлиги аниқланган, шундай бўлса ҳам, анализлар Москвага юборилган ва диагноз тасдиқланган.

Янги вирус гриппига дучор бўлганлар Қозоғистонда аввалроқ тасдиқлангади, энди бу касаллик Қирғизистонга ҳам келибди, дейди мухбиримиз. Демак, навбатда Ўзбекистон.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону