23 August 2009
14:50 - Бу хабарга ишониш қийин, чунки у Афғонистондан келди. Аммо у балки ўзбекларни ўйлантириб қўяр
Туркиянинг расмий Анадолу Агентлигининг Афғонистондаги “Эркин ва Ҳалол Сайловлар Фонди”га асосланиб хабар беришича, бу мамлакатда пайшанба куни ўтказилган сайловларда жуда кўп қонунни суистеъмол қилиш ҳоллари рўй берган. Баъзи жойларда баъзи одамлар бир неча марта овоз берган, баъзи жойларда баъзи одамлар хотинлари учун ҳам сайлов қутисига бюллетень ташлаган, баъзи жойларда сайлов комиссияси аъзолари сайловчиларнинг саводсизлигидан фойдаланиб, уларга ўзлари истаган одамлар учун бюлетень ташлатишган ва ҳоказолар.

“Эркин ва Ҳалол Сайловлар Фонди” 6 минг 200 сайлов участкасини 6 минг 968 кузатувчи билан кузатибди, кузатувчиларнинг 2 минг 488 нафари аёллар экан.

Эътибор беринг, воқеалар уруш ичидаги мамлакатда бўлмоқда. Хабардаги маълумотларга кўра, сайловни минглаб мустақил афғон кузатувчилари кузатишган ва жойларда қонунни бузиш ҳолларни белгилашган.

Ҳеч қандай уруш бўлмаётган Ўзбекистонда шу каби нарсалар бўлишини кўз олдингизга келтира оласизми?

Шу сабабли, ўзбеклар, биринчи навбатда ўзбек зиёлилари, яқин орада Афғонистондан ҳам орқада қолиб кетишимиз тўғрисида ўйлашлари керак. Табиий, ўзбекнинг зиёлилари қолган бўлса.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону