21 August 2009
20:31 - Афғонистондаги президент сайловларида икки номзод “ғолиб” чиқди
Ҳа, бу мамлакатдан келаётган хабарлар айнан шу мазмунда. Жорийдаги президент Ҳамид Карзай ва унинг асосий рақиби, собиқ ташқи ишлар вазири Абдулло Абдуллоҳ ўз кузатувчиларнинг маълумотларига асосланиб, сайловни ютганларини эълон қилганлар.

Масалан, Карзайнинг сайлов камапанияси раҳбари Дин Муҳаммад, 29 минг кузатувчисининг маълумотларига асосланиб, шундай деган: “Илк натижаларга кўра, президент кўпчиликнинг ововзини олган. Иккинчи тур бўлмадйди. Биз кўпчиликнинг овозини олдик”.

“Мен олдиндаман. Вилоятлардан келаётган илк натижалар кўрсатмоқдаки, мен 50 фоиздан кўпроқ ововз олдим”, дебди телефон орқали Reuters агентлиги мухбирига Абдулло Абдуллоҳнинг ўзи.

АҚШнинг бу мамлакатдаги элчихонаси матбуот вакили: “Натижалар Мустақил Сайлов Комиссияси тарафидангина эълон қилинади, қолган нарсалар спекуляциядир”.

АҚШ президентининг АФғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Холбурк эса шундай дейди: “Биз бу сайлов натижалари тортишув яратишини аввалдан билардик. Вашингтон тарафлар томонидан эълон қилинаётган иддаоларга эътибор бермайди”.

Афғонистон бўйича 6200 сайлов участкаси тузилган эди. Улардан келадиган натижалар қачон умумлаштирилиши маълум эмас. Экспертларнинг фикрича Карзай бирини ўринни олади, аммо иккинчи тур бўлиб-бўлмаслигини айтиш қийин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону