21 August 2009
12:11 -
Афғонистонда президент сайлови етарлича тинч ўтди
БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши Афғонистонни сайловлар билан табриклади, дейилади бир соатча аввал тарқатилган Reuters агентлигининг хабарида. Бу – Афғонистонда президент сайлови ва у билан биргаликда ўтказилган маҳаллий сайловлар муваффақиятли тугаганини кўрсатувчи бирдан-бир хабар эди.
Хавфсизлик Кенгашининг аъзолари, айни замонда, сайловларни бузиш учун ҳаракат қилган Толибон ва Ал-Қоидани қоралашган.
Афғон ҳукуматининг билдиришича, сайлов куни мамлакат бўйича юз берган турли инцидентлар туфайли 9 оддий фуқаро ва 14 хавфсизлик хизмати ходими ўлган. Жангариларнинг талафотлари хусусида ҳали маълумот тарқатилмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения