20 August 2009
19:11 - Афғонистондаги сайловлар жангариларнинг майда-чуйда ҳужумлари остида давом этмоқда
Миллионлаб афғонлар у ер бу ерда бўлиб турган террористик ҳужумларга қарамасдан янги президент сайлаш учун овоз бермоқдадар, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Афғон расмийларининг билдиришича, Қобулда икки жангари ўзлдирилган, бир неча вилоятлар миномётлар билан ўққа тутилган. Аммо, булар вазиятга сезиларли таъсир кўрсатмаган.

БМТ вакиллари ҳамда АҚШ президенти Барак Обаманинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Холбрук сайловга қатнашиш даражаси юқори эканлигини билдиришди.

Аввал хабар берганимиздек, жорийдаги президент бугун эрталаб овоз бериб бўлди. У ўз қароргоҳига яқин бўлган мактаб биносидаги сайлов участкасида овоз берган, унинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чора-тадбирлар кўрилган.

Бир одамнинг бир мартадан кўп овоз беришига йўл қўймаслик учун, ҳар бир сайловда қатнашган одам сайлов бюллетенини қутига ташлагач, ўз бармоғини тезда ювилмайдиган бўёққа ботиради. Расмда Карзай шундан қилгандан кейин бармоғини журналистларга кўрсатмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону