20 August 2009
02:28 - Малайзиялик аёл спиртли ичимлик ичгани учун калтакланади
Фотомоднль Картика Сари Деви Шукарно Малайзия тарихида алкогль ичимлик ичгани учун Ислом қонунларига кўра жазоланган биринчи аёл бўлади, дейилади Англияда чиқадиган The Independent газетасининг бугунги сонида. Исломий суд 32 ёшли аёлни тростник таёқлар билан 6 марта уришга ҳукм чиқарибди.

Малайзиянинг 32 миллионли аҳолисининг 2/3 қисми мусулмондир, дейилади хабарда. Улар ҳамма фуқаровий ва диний ишлар бўйича Исломий судга бўйсунадилар. Спиртли ичимлик истеъмол қилган одам 3 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин. Бу каби жазолашлар олдин ҳам бўлиб турарди. Аммо, биринчи марта жазо аёлга нисбатан қўлланилган. Сари Деви Шукарнони келаётган ҳафта ичида аёлларнинг Пананга қамоқхонасида калтаклашади.

Ўзбек демократлари ичидан чиққан Салой Мадамин, Исмоил Дадажон, Баҳром Ҳамро каби исломий давлат тарафдорлари бу каби хабарлардан роса севинишса керак: мана ҳақиқий Ислом давлати.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону