20 August 2009
01:48 - Қўқонлик “Бирлик”чининг рафиқаси ҳибсга олинди
Қўқон шаҳар ИИБ томонидан мустақилликнинг дастлабки йилларида “Бирлик” халқ ҳаракати фаоллларидан бири бўлган адвокат Одилжон Юсуповнинг рафиқаси Жамила Тўраева ҳибсга олинди. У фирибгарлик (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми) жиноятини содир этганликда гумонланмоқда, унга нисбатан тергов ҳаракатларини ИИБ терговчиси Нодир Шамсиддинов олиб бормоқда. Жамила 2-гуруҳ ногирони бўлиб, қўлтиқтаёққа таяниб юради. Шунга қарамай унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланиши белгиланди.

Собиқ “Бирлик”чи адвокат Одилжон Юсупов рафиқасига нисбатан бундай жазонинг қўлланиши қонунчилик талабларига зид эканини таъкидламоқда. “Бу провокация менинг касбий фаолиятимга нисбатан босим деб ҳисоблайман ва халқаро ташкилотлар, жамоатчиликдан менга кўмак беришларини сўрайман”, деди адвокат мухбиримиз билан суҳбатда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону