14 August 2009
03:18 - Истанбулда хонандамиз Шоҳсанам Қиличева номаълум шахслар томонидан калтакланди
1997 йилдан бери Туркияда истиқомат қилувчи таниқли ўзбек хонандаси Шоҳсанам Қиличева номаълум шахслар томонидан калтакланди.

Бу ҳақда турк матбуотига таяниб хабар қилган “Озодлик” радиоси турмуш ўртоғи ва фарзанди билан машинада кетаётганида хонанданинг номаълум 4 шахс томонидан тўхтатилгани ва дўппосланганига урғу берган. Туркияда бироз беҳаё клип ва қўшиқлари билан танилган юртдошимиз ҳозирда Истанбул хастахонасида даволанаётган эмиш. Безориларга нисбатан жиноят иши очилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону