13 August 2009
12:13 - Вашингтонда норозилик акцияси: иллат моҳияти “Озодлик”да эмас, намойишчиларнинг нотўғри йўлда эканида
Вашингтонда “Озодлик” радиоси ўзбек хизматидаги иллатларга қарши ўтказилаётган очлик намойиши кутилганидек ривожланмоқда. Протестантчилар ўз акцияларини давом эттиряпти, ҳатто уларнинг орасида ҳолдан тойиб йиқилганлар ҳам бор. Радио маъмурияти эса ўзбек хизматининг эшиттиришлари сифати, журналистларнинг савияси билан мутлақо қизиқмаслигини рўй-рост намойиш қилди.

Радионинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими ижрочи директори Джулиан Кнапп (Julian Knapp) “Фарғона.Ру” ахборот хизматига берган интервьюсида ўзбек хизмати журналистлари фалияти ҳеч бир нуқсон кўрмаслигини, аксинча, улар ҳаётларини хавф остида қолдириб, оғир шароитларда хизмат қилаётганини айтди.

Норозилик намойишига радио маъмуриятнинг бу хил муносабати, яъни ака-ука Бобожонлар сингари радио мухбирларининг бошини силаши аввалдан кутилган эди. Тўғрироғи, Ўзбекистон ҳукумати билан муносабатларини илиқлаштираётган АҚШ тарафи ўзбек режимининг манфаатларига мос келувчи, масалан, ўзбек мухолифатини йиғи-сиғидан бошқа ҳеч нарсани билмайдиганлар қилиб кўрсатувчи эшиттиришлар тайёрлайдиган журналистларнинг кирдикорларидан кўз юмишлари нақд эди.

Афсуски, Вашингтонда пикет ўтказаётганлар мамлакатда жуда кам одам эшитадиган, ўзбек жамиятига ҳеч қандай таъсири бўлмаган бу радио масаласи билан овора бўлиб вақт ўтказмоқдалар. Аслида, “Озодлик”радиосининг шунча уринишларига қарамасдан лидерлик позициясида қолаётган ”Бирлик” Партияси ҳаммага ўрнак бўлиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону