13 August 2009
04:13 - Бир адвокат қамоқдан озод қилинди, иккинчисига қамоқ таҳдид солмоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бугун тарқатган 34-сонли релизида Фарғона вилоятидаги таниқли “Ферузбек МК” адвокатлик фирмаси адвокати Абдували Исоқовнинг озодликка чиқарилгани ҳақида ёзди. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди ҳукми билан 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган адвокат фирибгарлик ва проа беришга уринишда айбланган. Маълум бўлишича, унга нисбатан белгиланган жазо чораси шартли билан алмаштирилибди.

Бироқ пойтахтдаги “Валикон” адвокатлик фирмаси адвокати Виктория Валиевага қамоқ жазоси таҳдид солмоқда. У Ўзбекистон ИИВнинг собиқ раҳбарларидан бирининг думини босиб қўйган ва суд жараёнида безорилк содир этди, яъни жабрланувчини калтаклади, деган айблов билан тергов қилинмоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Релизнинг тўла матни билан жамиятнинг расмий вебсайтида танишасиз - www.ezgulik.org.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону