11 August 2009
11:57 - Асакалик журналист Кушодбек Усмонов жамоатчиликка мурожаат қилди
Жиноят ишлари бўйича Асака тумани суди ҳукми билан 6 ойлик қамоқ жазосини ўтаб чиққан журналист Кушодбек Усмонов халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот востаилари ва жамоатчиликка мурожаат билан чиқди. Унинг мурожаатида шундай дейилади:

“Муҳтарам дўстлар, азиз ҳамкасблар! Ўзбек милицияси зўровонлиги ва жазоловчи суд органининг ҳукми билан қамоқда ўтирган пайтимда қўллаб-қувватлаганингиз, озод этилишимни талаб қилганингиз учун миннатдорчилик билдираман... Зотан, барча замонавий мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам қонунлар, Конституция мавжуд, лекин унга на давлат ҳокимияти идоралари, на суд-прокуратура органи итоат этади. Аксинча, мен Асака тумани ИИБ профилактика нозири Ҳабибулло Қосимовнинг провакацияси билан қамоқда ўтирмаган бўлардим.

Агар суд адолатли, прокуратура органи холис бўлганида мени ҳақорат қилган, беҳаё сўзлар билан шахсимни топтаган зўровон миршабнинг ўзи жавобгар бўлиши лозим эди. Ваҳоланки, менинг Ҳабибулло Қосимовдан жабр кўрганим ҳақида етарлича далил-исботлар, экспертизадан (350/18-сонли, 23.01.2009 й) ўтказилган аудиокассеталар бор эди. Аксинча, мен жавобгар қилиндим ва 6 ойлик қамоқ ҳамда 1,25 миллион сўм жарима билан жазоландим.

Модомики, озодликка чиққан эканман, сўнгги 10 кун ичида мазкур жаримани тўламасам, жазо яна қамоқ билан ўзгартирилиши мумкин. Асака тумани суд ижрочилари департаментининг менга йўлланган хатида айнан шу ҳолат акс этган. Менда эса бунга имкон йўқ.

Азизлар, 63 ёшли касалманд, кекса ҳамкасбингиз - журналистнинг яна қамалиб кетишига йўл қўйманг. Саховатингизни дариғ тутманг! Барчангизга омонлик, сиҳат-саломатлик тилайман.

Эҳтиром билан,
Кушодбек Усмонов
09.08.2009 й.”

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139- ва 277-моддалари билан айбланиб, ярим йиллик қамоқ жазосини ўтаган кекса журналистнинг мактуби сўнгида унинг ҳисоб рақами ва манзиллари ёзилган

USMANOV KUSHODBEK, National Bank for Foreign Economic of the Republic of Uzbekistan. Surf Code: NBFAUZ2X, CHIPS UID: 317699

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону