10 August 2009
21:28 - Ниҳоят Майкл Жексоннинг жасади тупроққа берилди
Поп мусиқасининг афсонавий қироли Майкл Жексоннининг ҳаёти қанчалик можароли бўлган бўлса, уни кўмиш ҳам шу даражадаги сеҳрли воқеага айланди.

Етти ҳафта аввал ўлган Майкл Жексоннинг жасади кеча ёки ўтган куни Калифарния штатидаги Forest Lawn қабристонида тупроққа берилди, дейилади Sky News телеканалининг хабарида.

Майкл Жексоннинг кутилмаган ва сирли ўлими сабабини аниқлаш учун унинг баъзи органлари ва ҳатто миясининг бир қисми экспертиза учун олинганди. Ўтган жума медиклар унинг органлари ва миясининг олинган қисмини қайтариб беришган ва яқин оила аъзоларининг иштирокида шанба ёки якшанба куни у тупроққа берилган.

АҚШ ва дунё оммавий ахборот воситалари Майкл Жексоннинг қайси боласининг ҳақиқий, яъни, биолигик отаси кимдир, унинг бойлиги кимга қолади, деган саволларга жавоб қидириш, бу хусусдаги турли миш-мишларни тарқатиш билан овора. Лекин, ҳеч бир ерда у мусулмон бўлгани ҳақидаги иддао ва уни мусулмонча дафн этиш масаласи қайтадан кўтарилмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону