07 August 2009
02:38 -
Алишер Соипов иши бўйича тергов ниҳоясига етди
Бугун Қирғизистон Ички ишлар вазири Мўлдумаса Қўнғантиев мамлакат президенти Боқиевга журналист Алишер Соиповнинг ўлдирилиши юзасидан олиб борилган тергов жараёнининг ниҳоясига етгани ҳақида ҳисобот берди, деб хабар қилди “Озодлик” радиоси. ИИВнинг расмий вакили Бақит Сеитов радиога гумондор шахснинг баҳорда қўлга олингани, иш Ўш шаҳар судига оширилганини маълум қилди. Унинг таъкидича, гумондор Қирғизистон фуқароси бўлиб, уни ҳибсга олиш чоғида ундан “Макаров” тўппончаси ҳамда 16 килограмм наркотик моддаси олинган. Экспертиза Алишернинг айнан шу тўппончадан отиб ўлдирилганини тасдиқлади. Боз устига гувоҳлар ҳам етарли.
Қотиллик ташкилотчилари борасидаги саволларга Бақит Сеитов ишга Ўзбекистон махфий хизматларининг алоқадор бўлгани ҳақидаги талқинни ҳам инкор этмади. “Бу версиянинг қанчалик ҳақиқат ёки ёлғонлигини маҳкама кўрсатади” деди миршаббоши