07 August 2009
01:31 -
Самарқандда Интернетдан фойдаланиш тобора қулайлашмоқда
Мана 5-6 йилдан бери интернетдан фойдаланмоқдамиз, дейди “Бирлик” Партиясининг Самарқанддаги етакчиси Холиқназар Ғани. Маълумки, Ғарбда каби кабель системалари бўлмагани учун, бизда Интернет билан боғланиш телефон алоқа тармоқлари орқали амалга оширилади. Шу сабабли, интернет ишлатган одам интернет хизмати учун тўловдан ташқари интернет билан алоқада банд бўлинган вақт учун телефонга ҳам алоҳида пул тўлаш керак эди. Бу эса интернетдан фойдаланишни 2-3 марта қимматроққа туширарди.
Ҳозирги кунда интернет тармоқлари, телефон учун тўловларни тўла ўз зиммасига олишди, демак, мижозларнинг ҳаражатлари озайди. Бундан ташқари, интернет хизматининг сифати ҳам тобора ошириб бораётгани кузатилмоқда.
Энди интернетчилар интернетда маълумот узатиш тезлигини оширишга эътиборни кучайтиршса, ҳукуматнинг нуқтаи назаридан “номаъқул” вебсаҳифаларга қўйилган чекловларни ҳам бекор қилишса, мижозлар ҳозиргидан ҳам кўпроқ хурсанд бўлишарди.