06 August 2009
20:42 -
Бухоролик адвокат сирка ичиб ўлганми ёки ароқ?!
Шу йил 28 июлдаги хабарларимизда Бухоро вилояти Адвокатлар палатаси адвокати бўлган 62 ёшли Саид Воҳидовнинг сирка кислотаси ичиб, ўз жонига қасд қилгани, унинг вилоят тез тиббий ёрдам шифохонасида 22 июлга ўтар кечаси вафот этгани хусусида ёзгандик.
Бугун мазкур маълумотга жавобан Бухоро вилояти Адлия бошқармаси раҳбарияти 12.uz деган сайтда чиқиш қилиб, адвокатнинг 21 майдаёқ ВН 000025-сонли лицензия олгани, уни ювиш учун 21 июлда дўстлари билан кўпроқ ароқ ичгани ва натижада юрак хуружидан вафот этганини қайд қилган. Унга ўша пайтда лицензия топшириш жараёни суратга олиниб, Адлия бошқармасининг сайтига ҳам қўйилган экан.
Бухородаги манбаларимиз куракда турмайдиган бу факт - нафақат адвокатнинг ўлимини яшириш, балки мусулмончиликда унинг шахсига қаратилган ўта қалтис ва нохуш иддаодир, дейишмоқда. Мантиқан олиб қаралса ҳам орадан шунча вақт ўтгач, адвокатнинг лицензияни "ювиши" ишонарсиз маълумот, агар мақсад лицензиянинг икки ойлигини нишонлаш бўлмаса албатта.
Кўпчиликни ларзага солган бу ҳодиса вилоят ҳуқуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ҳокимликни фавқулодда оёққа турғазди. Ҳозирда бу маълумотни тарқатган манбаларни "фош қилиш", туҳматда айблаш юзасидан ҳаракатлар бормоқда.
Дарвоқе, шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, Бухоро вилояти Адлия Бошқармаснинг сайтида Саид Воҳидовнинг фожеасига оид ҳеч қандай фото расм йўқ.