06 August 2009
13:23 -
Ниҳоят, ЕХҲТ тилга кирди
"Эзгулик"чи журналист Дилмурод Саййиднинг қарийб ярим йил давом этган тергов ва суд жараёнларида лом-мим демаган, иши билан қизиқмаган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти матбуот эркинлиги бўлими ниҳоят бу ишга ўз муносабатини билдирди.
Ташкилотнинг матбуот эркинлиги бўйича вакили Миклош Харатци мамлакат Ташқи ишлар вазири Владимир Норовга ёзган йўллаган мактубида журналистга чиқарилган ҳукмдан ташвиш билдирди. Эҳтиёткорона мактубда журналистни озод қилиш масаласи эмас, балки суд жараёнининг халқаро талабларга мос келмаслиги қайд қилинади.
Аслида, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, Андижон воқеаларидан кейин “инига” кириб кетган ЕХҲТ вакилларининг пайдо бўлиб қолишини ўзи мақтовга сазовордир.