05 August 2009
22:34 -
Терроризм Австралияга қадар узаймоқдами

Ҳаммаси бўлиб қанча одам ушлангани, уларнинг қанчаси ҳибсга олинган ҳақида дунё ахборот воситаларида чалкашли маълумотлар келтирилмоқда. Уларни умумлаштириб айтиш мумкинки, 5 киши ҳибсга олинган ва улар устидан Мельбурнда шу йил 26 октябрда суд бошланади.
Ушланган ва қамалганларнинг ҳаммаси Сомалия ва Ливан аслли мусулмонлардир. Прокурор уларни Ал-Қоида билан алоқаси бер деб гумон қилинаётган Ал-Шабааб ташкилотининг аъзолари, деб ҳисоблаган ва уларга қарши аниқ далиллар борлигини билдирган.
Террористларнинг мақсади - Ироқ ва Афғонитонда террорга қарши урушда иштирок этиш учун ўз қўшинларини жўнатган Австралияни жазолаш бўлган, деб ҳисобланмоқда.
Расмда (Reuters): Полиция тинтув ўтказилган уйларнинг бири олдида қўлга олинган ашёвий даллиларни тўпламоқда.