05 August 2009
13:07 -
Сентор Мираброр Усманов Наманган ҳокимига: уч кун ичида футболчиларнинг пулини тўла
Кеча, 4 август куни бир гуруҳ наманганликларнинг илтимосига биноан Ўзбекистон сенатори, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов Наманганга келди. Сафардан мақсад – маҳаллий “Навбаҳор” футбол жамоаси атрофида бўлаётган гап-сўзларга чек қўйиш.
Илгари ҳам хабар берганимиздек, “Навбаҳор” футбол клуби футболчилари, ишчи ва хизматчилари узоқ вақтдан бери ойлик маошлари ва мукофот пулларини ололмаяптилар. Маълумки, бу команда асосан давлат бюджетидан маош билан таъминланади.
Сенатор “Навбаҳор” клуби футболчилари билан маҳаллий рахбарлар, хусусан, вилоят ҳокими иштирокида йиғилиш ўтказиб, кейин Тошкентга қайтган. Жамоанинг матбуот котиби Ёқубжон Юсуповнинг айтишича, Сенатор вилоят ҳокимига 3 кун ичида жамоанинг пулини тўғирлаб берасан, деб буйруқ берган.
Маълум бўлишича, ҳозирда ҳокимликни ҳар бир футболчидан 30 миллион сўм атрофида карзи бор экан.
Ҳукуматга ҳам ҳайронсан, дедйи маҳаллий мухбиримиз. Ўзингни қийнаб юрмай, жамоаларни хусусийлаштир, уларни бойлар олсин, спорт ҳам ривожланади, спортчилар ҳам одамдек яшайди. Муаммолар Сенаторнинг иштирокисиз ҳам битади.
Дарвоқе, Мираброр Усмоновни маҳаллий футбол ишқибозлари ҳам кутишган ва учрашувга умид қилишган экан. Табиий, уларнинг орзуси пучга чиқди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения