04 September 2024
13:25 -
Қонун билан белгилан иш вақти тугаганидан кейин мени тегма!!!
Ишдан кейинги дам олиш ҳуқуқи: Австралия ўз ходимларини қандай ҳимоя қилмоқда ва Ўзбекистонда бу борада нима бўлаяпти?
Яқинда Австралияда ишдан кейин ходимларга ишга доир вазифаларни бажармаслик имконини берадиган қонун қабул қилинди. Бу қонун одамларга иш тугаганидан кейин иш билан боғлиқ қўнғироқлар, хатлар ва бошқа мулоқотларга жавоб бермаслик ҳуқуқини беради, бундан ташқари, бунинг учун улар раҳбарият томонидан жазоланишдан қўрқмасдан яшашлари мумкин. Жаҳондаги 20 дан ортиқ мамлакат, асосан Европа ва Лотин Америкасида, шундай қонунлар қабул қилинган бўлиб, бу қонунлар шахсий вақтни ҳимоя қилади. Бундан ташқари, бошқа қонунларга кўра, агар раҳбар ходимни сўкса ёки ҳақорат қилса, жавобгарликка тортилади, ходимга катта миқдорда компенсация тўлайди ва раҳбар лавозимида ишлаш ҳуқуқидан умрбод маҳрум бўлади.
Аммо Ўзбекистонда вазият қандай? Афсуски, бизда ҳозирги вақтда ҳолат мутлақо бошқача. Кўплаб ходимлар ишдан кейин ҳам узоқ вақт давомида мажбурий равишда йиғилишларда қатнашишга ёки дам олиш кунларида ишлашга мажбур бўлишмоқда. Ва энг ачинарлиси, бу меҳнат учун кўпинча ҳеч қандай тўлов қилинмайди.
Бундай меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши эътибордан четда қолмаслиги керак. Ҳар бир ходимга куч-қувватни тиклаш ва дам олиш учун вақт керак, ва биз ўз шахсий вақтимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳуқуқига эгамиз. Биз иш берувчилардан меҳнат ҳуқуқларимизни ҳимоя қилиш ва иш шароитларини адолатли қилиб белгиловини талаб қилишимиз керак, Австралия ва бошқа кўплаб мамлакатлар сингари.
Ўзбекистонда бу масалад ўзгариш бўлиши учун инсон ўз ҳуқуқини билиб, ҳуқуқи учун курашиш керак, акс ҳолда вазият ўзгармайди! Меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши ва ортиқча иш учун ҳақ тўланиши керак! Ҳодимни сўкиб, ҳақорат қилган раҳбар, ишдан олиниб жиноий жавобгарликка тортилиши ва раҳбар лавозимида ишлаш ҳуқуқидан умрининг охиригача маҳрум бўлиши шарт!
https://www.aljazeera.com/amp/economy/2024/8/26/australia-gives-workers-right-to-ignore-bosses-after-hours-calls-emails