06 June 2024
21:50 -
Марказий Осиёга жиддий таҳдид туғдирувчи ташаббус
Бугун Швециянинг, 29 ёшли, Иқлим ва атроф-муҳит вазири - Ромина Поурмохтари билан европарламентга сайлов олди учрашувида кўришдим ва Россиянинг босими ва иштирокида Ўзбекистонда атом электр станцияси (АЕС) қуриш лойиҳаси Марказий Осиёга жиддий таҳдид туғдирувчи ташаббус эканлиги тўғрисида гаплашдим. Бу масалага бағишланган ташкилотимизнинг муносабати мана бу мақолада ёритилган:
Россиянинг босими ва иштирокида Ўзбекистонда атом электр станцияси (АЭС) қуриш лойиҳаси Марказий Осиёга жиддий таҳдид туғдирувчи ташаббусдир. Кремль Ўзбекистонни хавфли ўйинга тортиш орқали ўзбек ҳукуматини ўзининг шеригига айлантириб, уни гаровда ушлаб туриш ниятида.
Иқтисодий нуқтаи назардан қаралганда, атом электр станциясини қуриш астрономик харажатларни талаб қилади. Ўзбекистон атом электр станциялари қурилиши ва эксплуатациясини мустақил молиялаштира олмаслиги эса унинг Россия ва халқаро кредиторларга қарамлигини оширади. Масалан, қурилишига 22 миллиард доллар сарфланган “Аккую” атом электр станцияси Туркияда мамлакат электр энергиясининг атиги 10 фоизини таъминлаётганлиги бундай лойиҳаларнинг нақадар самарасиз эканлигини кўрсатади. Айни пайтда, Жаҳон банки ва Европада тикланиш ва тараққиёт банки каби нуфузли халқаро банклар кредит қарзларни қайтаришнинг юқори хатарлари туфайли аллақачон бундай лойиҳаларни молиялаштиришдан бош тортмоқда.
Бироқ, бунинг энг хавотирли жиҳати шуки, атом электр станциялари тўлиқ иш хавфсизлигини кафолатлай олмайди. Бир қатор ядрочи олимлар томонидан билдирилган фикрлар мутлақо хавфсиз реакторларнинг йўқлигини яна бир бор намойиш қилди. Чернобиль ва Фукусима каби атом электр станцияларида содир бўлган фалокатлар уларнинг оқибатлари нафақат миллий, балки жаҳон миқёсида ҳам ҳалокатли бўлиши мумкинлигини кўрсатди.
Шунингдек, биз бунинг бошқа омилларини ҳам унутмаслигимиз керак:
1. Ҳудудий жиҳатдан Ўзбекистон ердан ва ҳаводан учирилган Россия ракеталари масофаси доирасида жойлашган. Ақлдан озган Россия ҳукумати собиқ Совет республикаларидан бирига қарши кенг кўламли уруш олиб бораётган, бутун ҳудуди бўйлаб ракета ва бомба зарбаларини бераётган бир пайтда ядровий иншоотларни яратиш – бу бошқарув пульти ниҳоятда тушуниш қийин бўлган психопат томонидан назорат қилинаётган минада ўтиришга тенгдир.
2. Россия разведка хизматлари томонидан осонгина уюштирилиши мумкин бўлган террористик ҳужумлар таҳдиди.
3. Ядро қолдиқларини сақлаш билан боғлиқ муаммолар: Росатом ва Узатом радиоактив қолдиқларни сақлаш хавфсизлиги бўйича етарли даражада шаффофлик намойиш қилмаяпти.
4. Россия Федерацияси хорижда атом электр станцияларини қуришда турли коррупцион схемалардан кенг фойдаланаётган давлат сифатида ёмон ном чиқарган. Ҳамкор мамлакатларнинг сиёсий элитасига пора бериш орқали Москва уларни қарамликка қаттиқ боғлайди. Демак, Ўзбекистон кейинги ўнлаб йиллар давомида Кремлнинг сиёсий найранглари қармоғига илинади.
Нафақат эксплуатация, балки ҳамкорликда ва аслида эса Россия Федерацияси раҳбарлигида атом электр станцияларини қуриш жараёнидаги хавф-хатарларга шуни қўшимча қилиш керакки, Россия Федерацияси (унинг вакиллари)нинг атом электр станциялари хавфсизлиги тизимини таъминлашдаги иштироки қуйидагиларга олиб келиши мумкин:
1) Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини қуриш/фойдаланиш соҳасида Россия Федерацияси томонидан назорат қилинадиган қуролли тузилманинг (эҳтимол Хусусий ҳарбий компания (ЧВК) шаклида) мавжудлиги;
2) АЭС ходимлари ниқоби остида Россия махсус хизматлари учун разведка/агент марказини яратиш;
3) Россия Федерацияси (унинг вакиллари)нинг атом электр станцияларини бошқаришдаги иштироки орқали энергетика шантажи. Сўнгги йилларда Россия Федерациясининг энергетикага оид шантажига етарлича мисоллар мавжуд.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Росатом лойиҳалари кўпинча сиёсий ва иқтисодий манипуляция билан бирга келади. Масалан, Вьетнам ушбу соҳада у билан ҳамкорлик қилишнинг барча хавф-хатарларини тушуниб, Россия иштирокида атом электр станциясини қуришдан бош тортди. Жануби-шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ҳам шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишга шошилмаяпти, бу эса қайта тикланувчи энергия манбалари фойдасига устуворликларнинг глобал қайта кўриб чиқилишидан далолат беради.
Ўзбекистон энди қайта тикланувчи энергия манбаларига таянаётган Хитой, Ҳиндистон ва Европа давлатларидан ўрнак олиши лозим. Қайта тикланувчи энергиянинг нархи тушиб, атом электр станцияларида ишлаб чиқарилган энергия эса қимматлашмоқда. Бу тенденция аниқ ва эскирган, шу боис хавфли технологияларга сармоя киритишда давом этиш келажакка эмас, ўтмишга қарашни англатади.
“Марказий Осиё Уюшмаси” Жамияти Ўзбекистон Президенти, Олий Мажлиси ва ҳукуматини ушбу лойиҳани қайта кўриб чиқишга чақиради. Агар улар муқаддас заминимизда мутлақ жиноятчи Россия билан ҳамкорликда атом электр станциясини қуриш ҳақида ҳалокатли қарор қабул қилишса, Ўзбекистоннинг келажак авлодлари мамлакатнинг ҳозирги раҳбарларини умрбод кечирмайди.
Биз узоқ йиллар давомида Ватанимиз хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган йўлни танлашимиз лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения