24 April 2023
22:46 - “Бирлик” раиси А.Пўлат АҚШ Президентига Ислом терроризми таҳдиди ортаётгани ва ўзбек аслли Алишер Усмоновга қарши санкциялар асосиз эканлиги, мусулмонлар ичида, Ўзбекистондан бошлаб, кўпхотинлик модага айланаётганини ёзди

“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат шу йил 25 март куни АҚШ Президенти Жо Байденга Ислом терроризмининг таҳдидлари ҳақида хат юборганди. У яқинда қўшни Афғонистон Толибон номи остидаги ислом терроористлари тарафидан босиб олингани, Ўзбекистон мусулмонларининг кўпчилиги ислом фанатиклари эканлиги, фанатиклар билан террористлар ўртасида бир неча қадам эмас, бир неча миллиметрлик фарқ борлигини, ҳозир бу террористик ҳукумат Ўзбекистоннинг диктатор-президенти Шавкат Мирзиё тарафидан очиқча дастакланаётганини урғулган эди.

Абдураҳим Пўлат яқинда Толибон террористлари Ўзбекистонни қўллари остига олишни ўйлаётлари шубҳасиз эканлиги, ундан кейин ислом терррористлари тўғридан тўғри АҚШ билан шуғулланишга ўтишлари ҳам шубҳасизлигини айтган ва ислом терроризмининг илдизларини Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиб қуритиш мумкинлигини, яъни ислом терроризми ўзидан ўзи йўқ бўлиб кетишини билдирган эди.

Абдураҳим Пўлат ўз фикрлари тўғрилигини кўплаб мисоллар ва аналитик мулоҳазалар билан кўрсатиб берганди. Унинг АҚШ Президенти Жо Байденга 25 март куни йўллаган хати инглиз ва ўзбек тилларида “Ҳаракат” Агентлигининг /harakat.net/ ва /facebook.com/harakat.net/ сайтларида эълон қилинган.

Ҳозир маълум бўлишича, Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Жо Байденга юборилган 2-чи хатида ислом терроризмининг таҳдиларини яна тилга олиб, ҳозир Ислом дунёсида янги таҳдидлар ўртага чиқаётганини айтган. Таҳдидларнинг биринчиси, Ўзбекистондан бошлаб бутун Ислом дунёсида кўпхотинлик қайтадан тикланаётгани бўлса, иккинчиси, собиқ Совет республикаларидаги мусулмонлар ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмоновга қарши Ғарб давлатлари тарафидан киритилаётган санкциялардан роҳатсиз бўлаётганлари эди.Чунки, дейди Абдураҳим Пўлат, мен ўзим шахсан танийдиган олийжаноб инсон, ҳақиқий демократ ва мусулмон Алишер Усмонов Украинага қарши уруш очган тарафни гўёки қўллаб-қувватланаётгани аниқ фактларга асосланмаган. Демак, секин-аста бўлса ҳам бу санкциялар бекор қилиниши керак.

Бу масалаларни яхши ва тўғри тушуниш учун Абдураҳим Пўлатнинг АҚШ Президенти Жо Байденга йўллаган 2-чи мактуби билан танишиш лозим. Бу мактуб яқин кунларда инглиз ва ўзбек тилларида /harakat.net/ ва /facebook.com/harakat.net/ сайтларида эълон қилинади.

Кўпхотинлик модага айланаётганини, бундан кейинги хабаримизда ўқишингиз мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону