Ҳамма ҳурматли ўқувчиларимизни, ҳамма мусулмонларни муқаддас байрамимиз – Рамазон Ҳайити билан табриклаймиз. Бу улуғ байрам ҳаммамизни буюк ишларга рағбатлантирсин.
Айни замонда Оллоҳдан сўраймиз, биз мусулмонларни унутманг.
Аслида, биз ўзимиз унутмаслигимиз керакки, Оллоҳ биздан юз ўгириб, асосан яҳудий ва насронийларга жаннатсимон ўлкалар яратишга имконлар берди.
Атрофинизга қаранг, ошхонангиздаги мясорубкадан тортиб, қўлингиздаии селфонлар ва кўзингиз олдидаги компютер ҳамда Интернетларни, қолаверса ҳамма янгиликларни яратиш имкониятини Оллоҳ яҳудий ва насронийларга берди.
Мусулмонлар эса, бир нечта нефть билан яшаётган араб мамлакатларини ҳисобга олмасак, қашшоқ ва ҳароб аҳволда ҳаёт кечирмоқдалар.
Ўзбек ёзувчиси Эркин Воҳидов “Ўзбегим” шеърининг бош қисмида бизни “Ал-Беруний, Ал-Хоразмий, Ал-Фороб авлодидан” деб улуғлаган, аммо шеъринг охирида “Қайга борсам бошда дўппим, Ғоз юрарман гердайиб” сўзлари билан бизни ахлатхонага улоқтирган. Қаранг, биз, яъни Ал-Беруний, Ал-Хоразмий, Ал-Фороб авлодларининг куни дўппига қолибдими?
Эй Оллоҳим, мусулмонларга ўргатинг, 100 марта Намоз ўқиш ва 200 марта Ҳаж қилиш билан ҳам ҳеч нарсага эришолмаймиз, ақлимизни ишлатишга ўтишимиз керак. Демак, Ислом динининг фарзларидан бири – АҚЛ ИШЛАТИШ бўлиши керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения