Ўша кунги хабарда Алишер Усмоновга қарши Буюкбритания киритган санкияларнинг сабаби ва Алишер Усмоновнинг айби нималардан иборат эканлиги очиқча айтилмаганди. Турли имо-ишораларгина бор эди, холос. “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг бу санкциялар шубҳали эканлигини айтганини ҳам ҳисобга олиб, АҚШнинг санкцилари ҳақида тўлароқ информация келишини кутган эдик.
13 апрель куни кечга яқин Ўзбекистон матбуотида АҚШнинг Алишер Усмонов га қарши санкциларни ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарларда айтилишича, АҚШ Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқаросига (уларнинг ичида Алишер Усмоновнинг икки синглиси ҳам бор) ва Алишер Усмонов билан алоқаси бўлган баъзи ширкатларга санкциялар қўлланган экан. Санкциялар киритилган ширкатлар рўйхатида Алишер Усмоновнинг UMS холдинги, унга алоқадорлиги айтилаётган иккита компания ҳамда Ucell'га эгалик қилувчи Digital Invest ва Ўзбекистоннинг учта компанияси ҳам жой олган.
Қаранг, Алишер Усмонов туфайли шунча компанияларга санцилар киритилибди.
Хўш, нимага биз қўйган саволларга, яъни Алишер Усмоновга қарши киритилган санкцияларнинг сабаби ва Алишер Усмоновнинг айби нималардан иборат эканлигига жавоб берилмади? Буни тушуниш мумкин, чунки, Ўзбекистонда ҳамма нарса масхарабозлик. АҚШнинг санкциялари тўғри таҳлил қилинмагани ҳам шу масхараболикнинг мевалари бўлса керак.
“Ҳаракат” Агентлигининг раҳбарияти АҚШ санцияларининг илдизлари ва биз юқорида тилга олган саволларга ўзимиз жавоблар қидиришга ҳаракат қилдик. Аммо, АҚШ санкциялари бўйича ҳам айтилган саволларга жавоб тополмадик.
Жаноб Алишер Усмонов, биз Шавкат Мирзиё каби қўрқоқ эмасмиз. Ўз саволларимизни АҚШ расмийлари олдига қўямиз, ишонамизки, Сизга қарши қўйилган санкциялар асоссиз эканлигини кўрсатиб берамиз.