12 April 2023
17:27 - Ўзбеклар! Қўғирчоқ ахборот воситасида эълон қилинган аҳмоқона хабарларнинг 2-чиси билан танишинг ва аҳмоқона хабарларга суяниб кўп хотинлик бўлиб олиш орзусидан воз кечинг!
2-чи хабар шундай: Kun.uz Интернет нашри хабар беришича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қонунни имзолабди.

Табиий, бундай қонун чиқарилганини “Бирлик” Партияси ва унинг матбуот агентлиги “Ҳаракат” ҳам қўллаб-қувватлайдилар. Қолаверса, ҳамма ривожланган демократик давлатларда ҳам шу каби қонунлар бор.

Аммо, минг афсуслар бўлсинки, бу қонунда ЖУДА ЖИДДИЙ БИР КАМЧИЛИК БОР. Камчилик янги қонуннинг жинсий жиноятларни жазолаш бўлимидадир. Тўғри, жинсий жиноят деганда, “педофилия” сўзи тилга олинмаса ҳам, айнан педофилия, яъни балоғат ёшига етмаган аёлларни ва ҳатто кичик қиз болларни зўрлаб бўлса ҳам жинсий алоқларга тортиш каби жиноятлар назарда тутилган.

Аммо, бу қонунни тасдиқлаган Сенат ва ва қонунни имзолаган президент-диктатор-вайсақи Шавкат Мирзиё педофилия – руҳий, психатрик касаллик эканлигини билишмасди? Балоғат ёшига етмаган аёлларни ва ҳатто кичик қиз болларни зўрлаётганларни жазолаш ҳақида қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётганда ПЕДОФИЛЛАРНИ ДАВОЛАШ, бунинг учун психатрия соҳасида иш олиб боётган шифокораларнинг фикрини ҳам эшитиш кераклигини ҳам тушунишмасмиди?

Педофиллик кенг ривожланиб бораётган ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТНИНГ ҳамма ахборот воситаларида, ҳатто телеэкранларида ҳам кўрсатилаётган эшиттиришларда, педофиллик руҳий-психиатрик касалллик эканлигини, бундай касалликка дучор бўлганларни даволаш кераклигини айтаётган шифокорларни НЕГА таклиф қилишмайди?

Ўзбекистондек диктаторликда бир оз бўлсада демократлироқдир деб ҳисобланаётган Kun.uz нашри ҳам фақат ва фақат педофилларни жазолаш, уларни кастрация қилиш масалаларига урғи беришмоқди ва давом эттиришса керак.

Эй, ўзбек миллатининг аҳмоқлари, тўғрироғи тўҳамбаларига айланиб бўлган журналистлари ва телекўрсатувларнинг бошқарувчилари, Kun.uz Интернет нашридагилар ҳам кўзингизни очинг, бизда педофиллар сони кун сайин ортиб борар экан, бу муаммонинг асл моҳияти билан шуғулланмасаларинг аҳволимиз бундан ҳам баттар бўлади.

Шундай экан, майда-чуйда мавзулардан воз кечинг, бундай муҳим муаммолар ҳақидаги эшиттиришларга эси паст ҳуқуқ ҳимоячиларни таклиф этишни тўхтатинг, машҳур ўзбек психиатори, медицина фанлари доктори Зарифбой Ибодуллаев каби шифокорларни эшиттиришларингизга таклиф қилиб, сиз ҳам педиатрия касаллигини тузатиш устида ўйлаётганингизни ўзбек халқига етказинг. Акс ҳолда, келажакда ҳамма ўзбек тўҳамбалари педофил бўлиб кетадилар.

Мана ҳозир ўзбекнинг эркак тўҳамбалари ўзларининг қонуний турмуш ўртоқларидан яшириб ва аҳмоқ имом-мулларнинг ёрдамида исломий никоҳ билан иккинчи ва учунчи хотинларини гўёки расмийлаштириб олмоқдалар. Ўзбекнинг ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячилари бундай шармандаликни йўқотиш устида ишлашлари керак, педофилларни даволаш уларнинг ишлари эмас.

Ёки улар Муҳаммад Пайғамбарни асос қилиб кўрсатиб, икки ва уч хотинлик бўлиб олиш ҳақида ўйламоқдамиларми? Тўхататинг бундай шармандаликни. Чунки, яқинда давлат органлари, прокурорлари ва судлари сизларнинг кўп хотинлингизни жазолаш устида иш бошлайдилар.

Расмда - машҳур ўзбек психиатори, медицина фанлари доктори Зарифбой Ибодуллаев. Бу буюк инсондан ўрнак олинг!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону