11 April 2023
22:38 - Ҳайвонсифат Комил Алламжоновга ҳуқуқ ҳимоячиси Лутфи Йўлдошеванинг шапалоғи

КОМИЛ АЛЛАМЖОНОВ: Педофилларга нисбатан кимёвий кастрация жазосини қўллаш юзасидан қонунчиликга ўзгартириш киритиш вақти келди.

Ps: бу масала дунё тажрибасисиз бўлмайди, қайда бор бу жазо десангиз Қозоғистон, Украина, Германия, Норвегия, Швеция, Дания, Изроил, Жанубий Корея, Франция, АҚШ ва хоказо давлатларни кўринг. Уларда бор экан бу жазо. Хитой, Лотин Америка давлатлари, Саудия Арабистони ва Эронда биратўла ўлдириб юборилар экан.

ЛУТФИ ЙЎЛДОШЕВА: Хаммаси яхши-ку, лекин бу бизнинг давлатда бўлиши мумкин эмас деб ўйлайман. Булар, яъни қонунсиз мамлакатларда тепадагиларнинг ўзи очиқча педофиллик қилишади, аммо бечора мўъмин одамларни кастрация қилдиришади.

Биринчидан, халқ бюджетини умарганларни, ер ости, ер усти бойликларни умарганларни , чақалоқ ва инсонларни ўлдирганларни , мухолифатга йўл бермаганларни, халқни қўл қилиб сотганларни, фохишаликни урчитиб юборганларни, баччавозликни қилиб юрганларни, порахўрларни жазоланглар. Агар мард бўлсаларинг, юқоридагиларни жазолашдан иш бошланглар.

Сизларни қонуний давлат эканликларингни БМТ тан олсин, кейин қилган ишларинг ярашади. Алламжанов санаб чиққан давлатларнинг биринчи қисмидагилар қонун устивор давлатлар, уларнинг ҳамма ишлари қонунлар доирасида қилинади.

Нима иккинчи қисмдаги давлатларда педофиллик - психиатрик касаллик эканини билишмас эканми? Нима бу давлатлар ҳайвонлардан иборатми?

Хитой, Лотин Америка давлатлари, Саудия Арабистони ва Эрон каби қонҳур диктаторликда педофилларни ваҳшийларча йўқ қилишаётгандир. Аммо, ривожланган давлатларда бундай қилиниши мумкин эмас. Чунки, ду давлатларда педофилия руҳий касаллик эканини билишади, касалликни йўқ қилиш устида ишлашади. Касаллик мияда экан, жинсий оргганларни кастрация қилиш билан шуғулланамизми?

Ўзбекистон ривожланган давлатлардан ибрат олиши керак, қонхўр диктаторликлардан эмас.

Ҳуллас, ақли расо инсонлар тушунишадики, қонун ишламаган давлатларда дарра халқ бошига тушаверади. Яъни, пойдевори мустахкам бўлмаса, иморат сифатсиз бўлади. Референдум олдидан бу уйин кимга керак? Комил Алламжонов каби Шавкат Мирзиёнинг қулларига керак бўлса керак.

Ҳақиқат учун ҳуқуқ ҳимоячилари курашиши лозим. Педофилларга нисбатан кимёвий кастрация жазосини қўллаш - эси пастларнинг ишидир. Педофилларни машҳур ўзбек психиатори, медицина фанлари доктори Зарифбой Ибодуллаев каби шифокорларнинг иштирокида даволаш керак.

Расмда - Зарифбой Ибодуллаев.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону