11 April 2023
04:34 - Ялпи олтин-валюта захираларимиз 35,438 миллиард долларгача қисқарибди
Марказий Банкнинг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари, жумладан, монетар олтин ва валюта активлари 2023 йилнинг биринчи чорагида 1 фоизга камайиб, 35,4 миллиард долларга тушибди. Мамлакатнинг валюта активлари эса, 13,2 фоизга камайиб, 10,1 миллиард долларгача тушибди.

Хабарда келтирилишича, монетар олтин ҳажми 1,1 фоизга ошиб, 24,3 миллиард долларга чиқибди.Мамлакатнинг валюта активлари эса 13,2 фоизга камайиб, 10,1 миллиард доллар бўлибди.

Марказий Банкнинг маълумотларида, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ўтган йилга нисбатан 1 фоизга ўсиб, 35 миллиард 768 миллион долларга етгани ҳам айтилади.

Бизда бугун бу рақамларни тўла таҳлил этиш имкони бўлди. Аммо, бундай ишни Ўзбекистондаги оммавий аҳборот воситалари ҳам қилмаганлар. Ялпи олтин-валюта захиралари ва олтин-валюта захираларининг фарқли эканлиги, уларнинг камайиш ва ортишлари мамлакат иқтисоди ва бюджетига қандай таъсир қилишини ўқувчилар билиши керак.

Келажакда шундай қилишга ҳаракат қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону