31 March 2023
21:45 - Zokir Haydarov: ЭРДОҒАННИНГ ФОҲИША АЁЛЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ
Туркия Президенти ҳали Истанбул ҳокими ҳам бўлмаган, бир туман ҳокимлиги учун сайловолди ташвиқот ишлари давридаги бир хотираси ёзилган видеони кўрдим.

Эрдоған шундай ҳикоя қилади:

“Сайловолди ташвиқот учун туман кўчаларини айланаётган пайтимда кўча аёллари яшайдиган ва ишлайдиган меҳмонхонага кирдим. Ичкарида 25 тача фоҳиша аёллар ўтиришарди. Меҳмонхона эгаси менинг туман ҳокимлигига номзод эканлигимни ва улар билан суҳбатлашмоқчи бўлганимни айтди. Аёллар бирданига кула бошлашди.

Улар менинг диндор эканимни билишгани учун бу гапга ишонишмади. Мен уларга ўз дастурим ҳақида сўзлаб уларга ёрдам бермоқчи эканимни айтдим. Улар менинг устимдан яна кула бошлашди. Шу пайт бир четда турган бир аёл ўрнидан турди-да: “Жаноб, сиз бизга ёрдам бера олмайсиз. Биз тамом бўлган инсонлармиз. Бир кунда юзлаб эркаклар томонидан камситиладиган аёлларга сиз нима ёрдам бера оласиз?” деди ва йиғлай бошлади.

Шу даражада бақириб йиғлардики, ҳеч ким уни юпата олмасди. У сўзида давом этди: “Менинг 16 ёш ва 14 ёшда икки қизим бор. Уларнинг тақдири ҳам менинг тақдиримга ўхшаб қолмаслиги учун сизга овоз бераман. Бу ерда ўтирганлардан ҳам оёқларига йиқилиб сизга овоз беришлари учун ёлвораман...” Қарасам қолган барча аёллар кўзларида ёш билан ерга қараб туришарди...”

Эрдоғаннинг бу хотираларини кўргач, халқининг уни нима сабабдан жуда қаттиқ яхши кўришини тушундим. Туркияда унинг эътиборидан ҳатто фоҳишалар ҳам четда қолмаган экан. Эрдоғанни тарифлаш учун мана шу хотиранинг ўзи кифоя қилса керак...

* * * * *

Изоҳчи Ғофур Отажон: Нега Нобель мукофоти совриндори Г.Г.Маркес узининг машхур асарларидан бирини "МЕНИНГ МОВИЙ КУЗЛИ ФОХИШАЛАРИМ " дея номлаганларини купчилик истехзо билан қабул қилади ...

Аслида улуғ файласуф адиб хар қандай жамиятда инсон статуслари туғри бахоланиши зарур булганидан шундай сарлавха танлаган.

Бизда ижтимоий иллат сифатида бахо олиб келётган , аския қилинётган ушбу ходиса - факт чуқур ва адолатли тахлил этилганида -- у аянчли тақдирлар фоже якунидир ( "Қатор тол " хангомалари , жарималар , қамашлар , аэропортда хориж сафаридан олиб қолишлар -- муаммо ижтимоий ечими эмас ! )

... Мақола Раджаб Эрдогон воқеликка мантиқан адолатли қарайоладиган замонавий лидерлардан бири эканлигини кoрсатяпти!

* * * * *

“Ҳаракат”: Бу хабарни ёзган Zokir Haydarov ва изоҳ берган Ғофур Отажонларнини на танқид қилиш ёки на мақташ ниятида эмасмиз. Аммо, буни очиқча айтишга мажбурмиз. Чунки, тўхтовсиз “Оллоҳу Акбар” деб ҳамма йиғилишларда гапириб турадиган Раджаб Эрўғаннинг ўша пайтда билиб туриб, 25 фоҳишанинг олдига киргани ва уларни сайловда ўзига овоз беришга чақиргани маънавиятсизликдир.

Изоҳчи Zokir Haydarov Ражаб Эрдўғанни “воқеликка мантиқан адолатли қарайоладиган замонавий лидерлардан бир” эканлигини айтиши ИФЛОСЛИКдир.

Бундай хабар бошқаларга ибрат бўлсин дея, уни сайтимизда эълон қилмоқдамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону