ЭВРИЛ ЖАҲОН: Кунингиз хайрли бўлсин Абдурахим ака! Офарин, офарин! Ақлингиз ва сиёсий дахонгизга гап йўқ!!!??? Бир пайтлари хозир эсимда йўқ кимдандир эшитганим, буни исботи муқаддам Туркия президенти бўлган Торгут Озалга журналистлардан бири шундай савол берган экан: "Сиз Турк оламида сиёсатда ўта иқтидорли ва етук деб кимни биласиз? Торгут Озал қанча одамларни номини келтиргани эсимда йўқ аммо улар қатори Сизни, яни Абдурахим Пўлатни мен турк оламида етук сиёсатчи деб биламан" деган экан. Бу хам сизни турк оламида эътироф этилганингизни билдиради.
Шунинг учун хам юқорида ёзганим "Ақлингиз ва сиёсий дахонгизга гап йўқ!!!???" дея этирофингизни яна бир бор эсимга олдим. Ўйлашингиз мумкин сани этирофинга зор эмасман деб. Келинг гапни мақсадга бурайин. 90 йиллар бошида Тошкентдаги Ўзбекистон мехмонханисини ёнидаги ёзувчилар саройида(?) йиғилишда мен Ёдгор Обид билан танишиб қолдим. Ёдгор акани уйида бир кеча мехмон бўлиб қолганман ва ўзаро сухбатларда мени эшитган Ёдгор Обид қўлимдан тутиб сизни жойингиз "Бирлик"чилар сафида бўлиши керак деб кейинги йиғилишга яни Шукрулло Мирсайид иштирок этганлари хашаматли йиғинга хам Ёдгор Обид билан бирга борган эдим.
Шу билан мен Бирликчи бўлиб кетган эдим. Ўша хашаматли митингда сизни чиқишингиздан кейин бир неча нотиқлардан сўнг мен хам чиқиб тумандаги холат, демократ қарашдагиларга сафдошларимизга бўлаётган тазйиқлар хақида гапириб ўтган эдим. Қисқа қилиб айтсам 2003 ва 2004 чи йилларида водийда "Бирлик"ни фаолиятини ёйишда етакчи фаоллардан бири бўлганман. Буни Мухаммад Али Қорабоевдан сўрасангиз у киши хам кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин. Буни рахматлик Исамоил Дадажон ва уни рахматлик сафоши хам айтиши мумкин эдию аммо бандалик экан улар иккиси хам оламни тарк этганлар ва мени хақимда сизга фақат охиратдагина айтиб бера олишлари мумкин.
2004 йил вилоят марказида туманимиздаги ўз сафдошларимиз билан бирга кичик бўлсада пикет ўтказмоқчи бўлиб борганмиз. Аммо Каримовни сиёсатидан тўйган одамлар атрофимизда тўпланиб қарийиб бир неча юздан ортиқ кишилар биз олиб борган плакатларни қўлларида тутиб “Каримов кет” дея хайқирган эдилар. Ўша йиллари бизлар, тумандаги "Бирлик" азолари нималарга қодир эканлигимизни кўрсатиб қўйган эдик. Мухаммад Али ака билан гапни бир ерга қўйиб вилоятда "Бирлик"чилар ва хатто Эркчилар томонидан ўтказиладиган хар қандай йиғилишни Мухаммад Али Қорабоев ва мен хеч бўлмаганда қўлимизга олдиндан таёрлаб қўйганимиз плакатлар билан пикетга айлантириб юборишга уринар эдик.
Хар қандай тадбирлар бошланиб қолишидан олдин Мухаммад Али ака мени уйимга келар ва йиғилишда нималарни гапиришимиз ва плакатларни қандай ёзишимиз керак деб маслахат сўрардилар. Мен акага плакатларда ёзилиши керак бўлган талаблар қандай ёзилишини маслахат берар эдим. Мухаммад Али ака йиғилишда нималар хақида гапиришимни сўрар. Иложи борича "Бирлик"га алоқадор бирор нарса ёзиб боришимни у ерда ўз талабларимизни қўйишимни сўрардилар.
Мана шундай фаолиятим сабаб 2005 йил 7 чи май куни Вилоят марказий телевидениясида мени хақимда тухматларга тўла кўрсатув тарқатишган. Бу кўрсатувда телевидениядан келган журналист ва биз яшаб турган шахарчада кенгаш райиси бўлган Йўлчи Дадажонов эндигина оператсиядан чиқган дадамни ётган жойларида холи жонларига қўймай, мажбурлаб ахволлари оғирлигига қарамай йиғлатиб бўлсада журналист ва Йўлчи интервю олганлар бу хақда водийда кўрсатув хам тарқатилган. Бу хақда Озодликга бирорта хабар таёрлаб юборайдик десам мухбир хам бўйин товлаган.
Айнан "Бирлик"даги фаолиятим сабаб 2004 йилда 10 кунга қамаб қўйишган, Мингчинорга обориб керагича тепиб уришганларида Жигдакапалик Исоғжон мени ахволимни кўриб бу одамни бунчалик тепиб урманглар, ўзи нимжон одам экан, бу одамни ўрнига мана ман туриб бераман деган ва уни роса тепиб уришганди бу итдан тарқаган милитсиялар. Бўлиб ўтган ишлар хақида сафдошларимизга хам мухбирга хам бир оғиз айтмаганман. Биламанки сафдошларимиз мени холимга ачинишса хам аммо мухбир менга бўлаётган тазйиқлар хақида бирор нарса таёрлашни истамасди.
АБДУРАҲИМ ПЎЛАТ: Ҳурматли Эврил Жаҳон, бундан аввалги комментларингизга мен анчагина ҳурматсизлик билан жавоб бергандим. Аммо кейинги комментларингиздан тушундими, Сиз феълан “Бирлик”чи” ва ҳақиқий демократ бўлгансиз. “Билик” ҳозир сиёсий партия – тўлиқ номи “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси. Бу партия тўлиқ демократик ташкилотдир. Демократик фаолият ҳам нозик бўлиши керак ва ШАРТ. Мен Совет замонинг охирги йилларида, 1980 йилда бўлса керак, Коммунистик Партияга аъзо бўлганман. Ҳали “Бирлик” йўқ, аммо мен табиатан антикоммунист бўлсам ҳам, Коммунистик Партияга аъзо бўлганман.
Буни тушунтириш учун мақолалар эмас, китоблар ёзиш керак.Вақти келади, ёзаман ҳам. Аммо, мен ҳақиқий миллатпарвар эканлигимни тушунган, асосан ёзувчилардан иборат бўлган Ташаббус гуруҳи, менинг ҳамма қаршиликларимга қарамасдан, мени “Бирлик” Ташаббус Гуруҳининг раҳбари этиб сайладилар.
Ваҳолангки, мен ўсмирлик йилларидан бери мустақиллигимизни орзу қилган бўлсам ҳам, 1987 йилда Ўзбекистон Фанлар Академиянинг Кибернетика Институтида дунёда биринчилардан бўлиб, “Интеллектуал Роботлар” Лабараторияси тузган эдим ва умримни шу соҳага бағишлайман деб ўйлардим.
Аммо, менинг мустақиллик ҳақида орзуларим бўлгани сабабли, Кибернетика Институтини ташлаб, “Бирлик”ка ўтдим. Шу сабабли Сиз каби ҳақиқий инсонлар “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясига қўшилишидан хурсандман.
Аммо, Сизнинг аввалроқ ёзилган комментингизга ҳурматсизларча жавоб ёзганимнинг сабаби бошқа тарафда. Ҳамма гап шундаки, Сиз ҳам шу пайтгача билмаган нарсалар бор. Булардан бири ва асосийси, ўзбеклар ўз миллатларинг тарихи билан қизиқмаганлари, қандай қилиб Ўзбекистон сўзи ўртага чиққани, биз қачон ва қандай қилиб Ўзбекистон давлатига айланганимизни тушунмасликларингдан дарғазаб эдим.
Сиз ҳам шундай ўзбекларидан бири бўлиб, олдимизда ШУНЧА БУЮК МУАММОЛАР турган пайтда, қандайдир Брежнев ва унинг одамлари ўзбек йигитларни, бошқа Совет республикаларнинг йигитлари билан, Афғонистондаги урушга юборишганидан ғазабланаётганингизни кўриб, мен ҳам ғазаланган ва қўпол жавоб ёзган эдим.
Наҳотки, деб ўйладим ўшанда, кўпчилиги тўҳамба бўлган ўзбеклар каби, амалда колония бўлсак ҳам, қоғозда бизни мустақил давлат қилиб қўйишган бўлса ҳам, ҳалигача қул эканлигимизни, ёлғондакм сайловларда биз Брежнев кабиларни давлат раҳбарлари даражасига сайловлар билан ўзимиз чиқариб қўйганимизни, демак, ўзимиз сайлаган Брежнев кабиларнинг буйруқларини бажаришга маҳкум эканлимизни тушунмайдиган Сиз каби ўзбеклар кўплигидан жоним ҳалқумимга келиб қўпол жавоб ёзган эдим.
Тушунаверингки, ҳозирги вазифамиз, Сиз ҳам қўшилиб, ўзбекларинг кўпчилини тўҳамбаликдан чиқариб, миллат даражасига кўтаришдир. Ана ўшанда ҳақиқий миллат, ҳақиқий мустақил давлат бўламиз, на Брежнев ва Путин, на Шавкат Мирзиё каби ҳайвонлар бизга қуллардек қарашмайди.
Менинг шу соҳадаги ишларим жуда кўп. Масалан, кечагина АҚШ Президенти Жо Байденга 3-4 кун ухламасдан ёзган хатимни жўнатдим. Бу хатимда АҚШ ҳам Ўзбекистондаги Шавкат Мирзиёнинг диктатурасини қўллаб-қувватламасдан, демократларга ёрдам бериши кераклигини урғуладим.
Ҳақиқий фактларга асосланган бу хатимдаги чақириқларни ҳеч ким рад этолмайди.
Бу хатимнинг ингилизча тилда ёзилган вариантини бугуноқ Harakat.net сайтимизнинг инглизча бўлимида эълон қилишимиз мумкин. Уни ўқишни истаганлар сайтимизнинг (ENG) бўлимига киришсин.
Бу хатнинг ўзбекча варианти эрта-индин тайёр бўлади, уни Harakat.net ва Facebook.com/harakat.net сайтларида ўқишингиз мумкин бўлади.