04 August 2009
04:14 - Қишлoқ жoйлaрдa уй-жoй қурилишини ривожлантириш ҳақидаги қарор президент даржасидаги иш эмас, бошқасига эса унинг тиши ўтмайди
Бу қарор президент имзоси билан чиқадиган ҳамма ҳужжатлар каби баландпарвоз гаплар билан бошланади ва кейин президент даражасига лойиқ бўлмаган топшириқларга ўтиб кетади. Масалан, қарорнинг 4-чи моддасида: “Қишлoқ қурилиш бaнк” Ўзбeкистoн Рeспубликaси “Дaвaрxитeктқурилиш” қўмитaси билaн биргaликдa икки ҳaфтa муддaтдa иxтисoслaштирилгaн “Қишлoқ қурилиш инвeст” инжиниринг кoмпaнияси устaвини ишлaб чиқсин вa тaсдиқлaсин”, дейилади. Бу Устав президент қарорига кирадиган даражада муҳим бўлса, уни авввал тасдиқлатиб олиб, кейин бу қарорни чиқарса бўларди. Чунки, номи тилга олинган иккала ташкилот ҳам ҳукуматнинг таркибидаги ташкилотлар. Ҳукуматнинг бир оғиз кўрсатмаси билан бундай ишни қилаверадилар.

Қишлoқ жoйлaрдa уй-жoй қурилишини ривожлантириш масаласи тамомийла ҳукуматнинг компетенциясига оидддир. Шундай экан, бундай масалаларни ҳукумат раҳбари Шавкат Мирзиёга қўйиб бериб, президентнинг ўзи мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид стратегик масалалар билан шуғулланса, Ўзбекистоннинг фойдасига бўлар эди. Аммо, минг афсуски, Ислом Карим замоннинг стратегик муаммоларини тушунмайди, уларга тиши ўтмайди, шу сабабли, улар билан шуғулланмайди ҳам. Ўзининг табиатига яқин бўлган майда-чуйда ишларга оид қарору фармойишлар чиқариб, умрини ўтказади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону