Оқ саналар эси, иши тозалар,
Ўй, қилмиши нотозалар - қоралар.
Ажратолмас аҳли нодон ҳеч қачон,
Ўзи оқдир - оқил киши саралар:
Барча қўрқиб, қорани оқ деганда,
Ҳам барчани, ҳам қорани қоралар.
Қоралардан қораларни урчитманг,
Оқиллардан оқ тўғилар, оналар.
Эргашсинлар Тангри берган сўзимга,
Ордан Турон қурсин орли болалар!!!
2023 йил,18 март.
* * * * *
Соғинчингда эсим кетди,
Кўрмас - икки кўзим кетди.
Сўзим - оташ, сўзим кетди,
Сўзим бўлиб ўзим кетди.
Ҳатто ҳар бир туким - чақин,
Қуёш бўлиб ёзим кетди.
Созим - дамим - ҳақ дамидан,
Созлардан ҳам созим кетди.
Этар сени оғироёқ,
Ёнган жоним - жизим кетди.
Қўша - қўша эгизак кўр,
Доя бўлиб Ўзи кетди.
Тангриберди қўй отларин,
Кўкдаги Азизим кетди.
Ҳам сендадир, ҳам мендадир,
Қовуштирар бизни, кетди.
Эр эл тўратмасам бўлмас,
Юртимдан ер юзи кетди.
Эсимни олсанг ҳам, тенгсиз,
Эссиз шунча ёздим,кетди.
Юсуф Ўғизхонийдирман,
Сўзларнинг ўғизи кетди.
2023 йил, 18 март.
* * * * *
Кимлик - ор - номуслик шони,
Чинакам инсон унвони.
Эси тоза - юзи тоза,
Тилида бўлмас ёлғони.
Кимлигингдан лоф урасан,
Кимлик нима қилсин,сенда?!
Ҳатто ҳашоратлигинг йўқ,
Пашша яшарми ночинда?!
Сенда ҳатто йўқлик йўқдир,
Йўқда йўқ кир, тоза, аён.
Нодонларнинг манманлари -
Бор қусур йиғилган ёлғон.
2023 йил, 17 март.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения