17 March 2023
17:45 - Молдовада давлат тили румин тили бўлди, энди “молдован тили” сўзлари ишлатилмайди. “Ҳаракат” нима дейди?

Кеча, 16 июнда Молдова парламенти кўпчилик овоз билан Конституция матнида, барча қонунлар ва қонуности ҳужжатларида “молдован тили” сўзини “румин тили” сўзига расмий равишда алмаштиришни маъқуллади. Яъни, ҳукмрон “Ҳаракат ва Бирдамлик” Партияси (PAS) томонидан таклиф этилган қонун лойиҳаси якуний ўқишда қабул қилинди.

Коммунистлар ва социалистларнинг мухолифатдаги фракцияси қонун лойиҳасига қарши чиқишди, аммо мухолифат қонун лойиҳаси бўйича овоз беришни кун тартибидан чиқаришга эришолмади.

“Ҳаракат”: Қизиқ, Ўзбекистон “ўзбек тили” ва бошқа туркий давлатлардаги тилларни ҳам “турк тили”га алмаштириш таклифи билан чиқса ёмон бўлмасди. Шундай қилинса, келажакда Туркистон давлати ва турк алифбоси яратиш йўлида биринчи муҳим қадам бўларди. Табиий, бу масалада Туркия давлати билан маслаҳатлашиб иш олиб бориш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону